Iso Jabborov
Жабборов Исо (1929.30.12, Тошҳовуз ш., Туркманистон) – этнограф ва файласуф олим.
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби (1995), фалсафа фанлари д-ри (1973), проф. (1974). Москва давлат университетини тугатган (1951). Ўзбекистон ФА Тарих институтининг катта илмий ходими (1954— 1964), ТошДУ доценти (1964-1967), партия ишларида (1967—70), Ижтимоий фанлар академияси докторанти (1970—1972), ТошДУ кафедра мудири (1973—1997), Темурийлар тарихи давлат музейи будим мудири (1997-йилдан). Илмий ишлари этнография, тарих, фалсафа, диншунослик муаммоларига бағишланган. Унинг Г. Дресвянская билан ҳаммуаллифликдаги „Руҳлар, авлиёлар, Ўрта Осиё худолари. Дин тарихи очерклари“ („Духи, святиэ, боги Средней Азии. Очерки по истории религии“, Т., 1993) китоби хитой тилида нашр қилинган (Пекин, 2002). „Шуҳрат“ медали билан мукофотланган (1995)[1].
Манбалар
Адабиётлар
- Кўҳна ҳаробалар сири, Т., 1968; Жаҳон халқлари этнографияси, Т., 1984; Ўзбек халқи этнографияси, Т., 1994; Антик маданият ва маънавият хазинаси, Т., 1999; Буюк хоразмшоҳлар давлати, Т., 1999.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |