Iso Roziy
Исо ибн Аҳмад Розий (980-йилда вафот этган) мусулмон тарихчи бўлиб, у отаси Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Мусо Розий томонидан ёзилган, Испаниядаги ислом бошқарувининг биринчи ҳикояси бўлган "Ахбор мулук ал-Андалус” хроникасининг давомини ёзган[1].
“Ахбор мулук ал-Андалус”нинг арабча нусхаси ва Исонинг унга қўшган иловаси ҳозирда мавжуд эмас. Исо қайдларининг бари бошқа араб тарихларида келтирилган иқтибослардан иборат. Афтидан, унинг китоби 912-йилдаАбдурраҳмон ИИИ нинг амир этиб сайланиши билан бошланган. Асарнинг бўлимлари отасиникидан кўра батафсилроқ бўлиб[2], Абдурраҳмон ва унинг вориси Ҳакам ИИ саройининг маданий жиҳатларини акс эттиради. Асар 976-йилда вафот этган Ҳакамга бағишланган бўлиши мумкин. Исо ўз асарида насроний манбаларидан ҳам фойдаланган бўлиши мумкинлигига доир далиллар мавжуд. Бу борада Исо Готмарнинг франклар тарихига оид асари билан танишган бўлиши мумкин.Ибн Хайён ўзининг “ал-Муқтабис” асарида Ҳакамнинг 971-975 йиллардаги ҳукмронлиги тарихини Исодан нақл қилган. Аҳмад ва Исо ҳақида Ибн Хайён шундай ёзади: “Улар биргаликда Андалус аҳлига улар шу пайтгача синаб кўрмаган илмни тарихшуносликни бердилар” [3].