Исо ибн Муҳаммад ал-Халифа (арабча: عيسى بن محمد آل خليفة‎‎) (1938-йил 25-ноябр туғилган, Муҳаррақда – 2015-йил 13-август вафот этган) Баҳрайнлик ҳуқуқшунос, судя ва вазир бўлган. Қирол Ҳаммод ибн Исо ал-Халифанинг амакиси Исо бин Муҳаммад 1963-йилдан то вафотигача "Мусулмон биродарлар" нинг Баҳрайн бўлими ҳисобланган ал-Менбер ислом жамиятига раҳбарлик қилган.

Исо ибн Муҳаммад ал-Халифа
Таваллуди 1938-йил 25-ноябр
Муҳаррақ, Баҳрайн
Вафоти 2015-йил 13-август
Касби Давлат хизматичиси
Болалари 3

Фаолияти

Муҳаррақда туғилган ал-Халифа 1950-йилда ал-Ҳидоя ал-Халифия ўғил болалар мактабини тамомлаган, сўнгра 1956-йилда Хелван техник касб-ҳунар мактабида ўрта маълумот дипломини олган.1962-йилда Қоҳира университетида ҳуқуқшунослик бўйича бакалавр даражасини олган[1].

1974-1975-йилларда Адлия ва Ислом ишлари вазири, 1975-1980-йилларда эса меҳнат вазири бўлиб фаолият юритган.

Ўлими

Ал-Халифа 2015-йилнинг 13-августида 77 ёшида хорижда даволаниб қайтганидан сўнг вафот этган ва 2015-йилнинг 15-августида Баҳрайннинг Риффа шаҳридаги Ҳунайния қабристонига дафн қилинган[2].

Манбалари

  1. ↑ „الشيخ عيسى بن محمد بن عبدالله آل خليفة“. Ал-Wасат (Баҳраин) (2002-йил 24-декабр). Қаралди: 2021-йил 18-феврал.
  2. ↑ „الشيخ عيسى بن محمد بن عبدالله آل خليفة“. Ал-Wасат (Баҳраин) (2015-йил 14-август). Қаралди: 2021-йил 18-феврал.