Исо ибн Умар ибн Аббос ибн Ҳамза ибн Амр ибн Аъян ас-Самарқандий (Абу Имрон) - муҳаддис. Абу Муҳаммад Доримийнинг шогирди. Унинг таваллуд ёки вафот санаси маълум эмас. Бироқ манбаларда унинг милодий 932-йил (ҳижрий 320-йил) атрофида Самарқандда ҳаёт бўлганлиги ҳақида маълумот бор. У уламолардан, уламолар ҳам ундан ҳадис ривоят қилганлар.[1].

Исо ибн Умар
Шахсий маълумотлар
Таваллуди милодий йил (ҳижрий йил)
Вафоти милодий 932-йил (ҳижрий 320-йил) дан кейин
Дини Ислом
Танилган соҳаси муҳаддис

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 91-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.