Исомиддин Икромович Икромов (1951-йил 16-июн, Жиззах тумани, Жиззах вилояти, Ўзбекистон ССР – 2014-йил, Жиззах, Жиззах вилояти, Ўзбекистон) – ўзбекистонлик олим, филология фанлари номзоди, доцент.

Исомиддин Икромов
Таваллуди 16-июн 1951-йил
Жиззах тумани, Жиззах вилояти, Ўзбекистон ССР
Вафоти 2014-йил
Жиззах, Жиззах вилояти, Ўзбекистон
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Иш жойлари Жиззах давлат педагогика институти
Таълими Самарқанд давлат педагогика институти
Илмий даражаси филология фанлари номзоди
Илмий унвони доцент

Биогафияси

Исомиддин Икромов 1951-йил 16-июнда Жиззах туманида ишчи оиласида дунёга келди. 1973-йилда Самарқанд давлат педагогика институти ўзбек тили ва адабиёти факултетини тугатган[1]. 1975—1994-йилларда Самарқанд давлат педагогика институти ўқитувчиси, 1994—2014-йилларда Жиззах давлат педагогика институти ўзбек тили ва адабиёти факултети ўқитувчиси, ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари, факултет декани лавозимларида ишлаган[2]. 2014-йилда вафот этган[3].

Илмий фаолияти

1988-йилда „Ҳозирги ўзбек адабий танқидида лирика масалалари (Ҳ.Ёқубов, С.Мамажонов, О.Шарафиддиновлар ижоди мисолида)“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилади. „Студентларни илмий-тадқиқиот ишларига ўргатиш“ (1979), „Ҳозирги ўзбек адабий танқиди“ (1982) монографияси, „Адабиёцҳунослик асослари“ (2001) ва „Янги педагогик технология“ (2007) каби услубий қўлланмалар, адабиёцҳунослик муаммоларини ўрганишга бағишланган 100 дан ортиқ мақолалар муаллифи. „Антик дунё“ илмий академияси профессори[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 2-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2023 — 383-бет. 
  2. ↑ „ЎЗБЕК ТИЛИ УСЛУБИЯТИНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ“.
  3. ↑ „ХОТИРА МУҚАДДАС–УМР АБАДИЙ“.