Исонзо жанги – Усмонийлар–Венеция уруши (1463–1479) вақтида Соčа дарёси яқинида Усмонийлар армияси ва венецияликлар ўртасида бўлиб ўтган ҳарбий тўқнашув. Жангда Усмонийлар ғалаба қозонган.

Исонзо жанги
Усмонийлар–Венеция уруши (1463–1479) ва Усмонийларнинг Фриулига юришининг бир қисми
Саналар 1477-йил октябр охири
Уруш ери Превал текислиги[1]
Натижа Усмонийларнинг ғалабаси
Қўмондонлар
Усмонийлар империяси
  • Миҳалоğлу Искандар пошо
  • Тураҳаноğлу Умарбей
Венеция Республикаси
  • Гироламо Новелла  †
  • Гиаcомо Бадоэр  †
  • Антонио Cалдора
  • Иаcопо Пиccинино
  • Пҳилиппо де Наволин
Кучлар
1000 кавалерия

Тарихи

1420-йилда Венеция Республикаси Патриа дел Фриули устидан назоратни қўлга олиб, Фриули ҳудудида кенгайиш сиёсатини бошлади. Бу ҳудуд 1463–1479-йиллар оралиғида Усмонийлар билан уруш чоғида венецияликларга яхши хизмат қилди, шу пайтда ҳудуд Усмоний Акинжиларининг нишони бўлган. 1472-йилда Усмонийлар юриш уюштириб, Удине дарвозаларигача етиб бордилар. Кейинги йили яна жиддий юриш амалга оширилди. Бунга жавобан Венеция Горизиадан Ақуилеиагача лойдан мустаҳкамланган қал’алар қурдирди[2][3]. 1476-йил 26-ноябрда Усмонийларнинг ҳужуми Копергача етиб борди ва кўплаб кишиларни асир олди. Ҳудуд мудофааси Усмонийлар босқинчиларига қарши самарасиз бўлиб чиқди[4].

Жанг

1477-йил октябр ойида Усмонийлар навбатдаги юришни бошладилар, уларга келиб-чиқиши юнон генуялик Искандар пошо ва Тураҳаноğлу Умарбей бошчилик қилди. Усмонийларнинг юриши ҳақидаги хабарлар Градисcа д'Исонзодаги венецияликлар лагерига етиб боришидан олдин Усмонийлар Горициядаги кўприкни эгаллашга муваффақ бўлдилар. Умарбей 1000 отлиқдан иборат қўшин билан Исонзо дарёсидан ўтиб, пистирма ҳозирлади. Отасининг огоҳлантиришига қарамай, венециялик қўмондон Гироламо Новелла Усмонийларга қарши юришга чиқиб, катта хато қилди. Гироламонинг ўғли босқинчиларни қувишга отланди. Бироқ улар пситирмага тушиб қолиб, тор-мор этилдилар. Шиддатли жанг юз берди, унда Гироламо ва унинг ўғли, шунингдек, Гиаcомо Бадоэр исмли яна бир қўмондон ҳалок бўлди. Усмонийлар рақибнинг кўплаб аскарларини ҳалок этдилар, бундан ташқари, кўп сонли асирларни ҳам қўлга киритдилар. Улар орасида Антонио Cалдора, Иаcопо Пиccинино ва Манту шаҳридан Пҳилиппо де Наволин каби юқори табақа вакиллари ҳам бор эди. Сўнгра Усмонийлар Таглиаменто ва Исонзо дарёларидан ўтиб, ҳудудни истаганларича вайрон қилдилар[5][6][7].

Оқибати

Усмонийларнинг юриши Венецияда даҳшат уйғотди. Кўплаб иттифоқчилари уни ташлаб кетганига қарамай, Венеция урушни давом эттирди[8]. Иккала томон ҳам 1479-йил феврал ойида тинчлик шартномасини тузди[9].

Манбалар

  1. ↑ „Инcурсиони турче ин Фриули“ (Италиан). Ҳисториа Регни. 2025-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 30-июн.
  2. ↑ Франз Бабингер, п. 357-358
  3. ↑ Жамес Д. Траcй, п. 38
  4. ↑ Франз Бабингер, п. 357-358
  5. ↑ Франз Бабингер, п. 357-358
  6. ↑ Жамес Д. Траcй, п. 38
  7. ↑ Эдwард Муир, п. 48
  8. ↑ Франз Бабингер, п. 358
  9. ↑ Эдwард Муир, п. 48

Адабиётлар

  • Франз Бабингер (1978), Меҳмед тҳе Cонқуэрор анд Ҳис Тиме.[1]
  • Жамес Д. Траcй (2016), Балкан Wарс, Ҳабсбург Cроатиа, Оттоман Босниа, анд Венетиан Далматиа, 1499–1617.[2]
  • Эдwард Муир (1998), Мад Блоод Стирринг, Вендетта анд Фаcтионс ин Фриули Дуринг тҳе Ренаиссанcе.[3]