Ispahdost
Испаҳдост (форсча: اسپهدوست) ёки Исфаҳдуст (арабча: اسفهدوست) бувайҳийлар оиласига хизмат қилган дайламий ҳарбий саркардаси. У биринчи марта 945-йилда бувайҳийлар ҳукмдори Муизз уд-Давланинг Аббосийлар Ироқини босиб олишда иштирок этган зобитлари қаторида тилга олинган. Қолаверса, Испаҳдост кейинчалик Муизз ад-Давланинг қайниси эканлиги эслаб ўтилган. Бир йилдан сўнг Бағдодни Ҳамдонийларга қарши ҳимоя қилишда ҳам қатнашган. 948-йилда Испаҳдост Аббосийлар халифаси ал-Мутий билан биргаликда Муизз уд-Давлага қарши фитна уюштиришни режалаштирган. Бу ҳақда Муизз Давла хабар топгач, Испаҳдостни қамоққа ташлаган. Испаҳдост тез орада вафот этган.
Адабиётлар
- Тҳе Эcлипсе оф тҳе 'Аббасид Cалипҳате. Оригинал Чрониcлес оф тҳе Фоуртҳ Исламиc Cентурй, Вол. В: Тҳе cонcлудинг портион оф Тҳе Эхпериэнcес оф Натионс бй Мискаwаиҳи, Вол. ИИ: Реигнс оф Муттақи, Мустакфи, Мути анд Та'и. Охфорд: Басил Блаcкwелл, 1921.
- Доноҳуэ, Жоҳн Ж.. Тҳе Буwайҳид Дйнастй ин Ирақ 334 Ҳ./945 то 403 Ҳ./1012: Шапинг Институтионс фор тҳе Футуре. Леиден анд Бостон: Брилл, 2003. ИСБН 90-04-12860-3.