Испания масжиди (шунингдек, Иқбол Уд Даула масжиди ёки Аиwан-Э-Бегумпет жоме масжиди номи билан ҳам танилган) – Паигаҳ саройидаги масжид. У Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳридаги Бегумпет ҳудудида жойлашган[1][2].

Масжид
Испания масжиди
Масжиднинг кириш қисми
Мамлакат  Ҳиндистон
Шаҳар Ҳайдаробод
Координаталар 17°26′38″Н 78°28′21″Э / 17.443811°Н 78.472616°Э / 17.443811; 78.472616
Асосчи бешинчи Паигаҳ амири Навоб Муҳаммад Фазалуддин Хон, Иқбол Уд Даула, сер Виқар-ул-Умра
Бинокорлик 1902—1906
Асосий сана:
1906 (120 йил аввал) (1906)

Тарихи

Масжид қурилиши бешинчи Паигаҳ амири Навоб Муҳаммад Фазалуддин Хон, Иқбол Уд Даула, сер Виқар-ул-Умра томонидан 1900-йилда бошланган ва 1902-йилда тўсатдан вафот этганлиги сабабли қурилиш ишлари унинг меросхўри ва тўнғич ўғли Ҳ. Э. Навоб томонидан якунланган. Султон Ул Мулк Баҳодур ва малика Жаҳондарунисса Бегимга Паигахнинг ВИ амири ва Викар Ул Умра хоним Испаниядан қайтганидан сўнг, Кордова собори-масжидидан жуда илҳомланганини айтган. Испания масжидининг ташқи ва ички кўриниши асосан Испаниядаги Кордова собори-масжиди ва Ҳиндистондаги Карнатака шатидаги Гулбар жоме масжидига ўхшайди. У энг замонавий интерер ва архитектура услубларини ўзида намойиш этади[3][4].

Масжид ўзининг ноёб испан (маврий) меъморчилиги услуби сабабли Маврлар масжиди сифатида ҳам танилган ва Ҳиндистондаги ўзига хос иншоот бўлгани айтилади. Диққатга сазовор хусусияти – одатий миноралар ёки гумбазлар ўрнига шпаллардан фойдаланилганлиги бўлиб, улар бу масжиднинг черковга ўхшаган кўриниш намойиш этишини таъминлайди. Ташкил этилганидан буён ушбу масжид Паига амири Сер Виқар-ул-Умранинг меросхўрлари томонидан таъмирланиб келинади ва бошқарилади[5][6].

Хусусиятлари

1940-йиллар бошида олинган Испания масжидининг фотосурати

Масжид маҳаллий мусулмон жамоатчилиги орасида Масжид Иқбол Уд-Даула, Масжид Аиван-э-Бегумпет номи билан ҳам танилган. Мажид бир вақтда 3000 нафар намозхонни ўзида сиғдира олади[7]. Испания масжиди жуда машҳур ва Секундерабад мусулмон жамоасининг муҳим аҳамиятли масжиди ҳисобланади. Иншоот масжиднинг васийси ва Паигаҳлар оиласининг аъзоси бўлган жаноб Фаизхон томонидан бошқарилади.

Ҳимойланилиши

Испания масжиди АСИ томонидан эълон қилинган маданий мерос обекти рўйхатига киритилган бўлиб, УНЕСCОнинг Осиё-Тинч океани ҳудудидаги иншоотлар ҳолатини кўриб чиқиш муҳокамасида ҳам тилга олинган[3][4][8].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Барооаҳ, Жаҳнаби. „Рамадан ароунд тҳе Wорлд ин пиcтурес“. Ҳуффингтон Пост (2012-йил 23-июл). Қаралди: 2012-йил 3-август.
  2. ↑ „Спаниш Мосқуэ, Бегумпет, Ҳйдерабад“. Ҳйдерабад Пост. Қаралди: 2022-йил 8-декабр.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Масжид Иқбал-Уд-Даула - Бегумпет, Ҳйдерабад“. Флиcкр - Пҳото Шаринг!.
  4. ↑ 4,0 4,1 „беаутифул мосқуэ ин тҳе ҳеарт оф Бегумпет“. Тҳе Тимес Оф Индиа.
  5. ↑ „АНДҲРА ПРАДЕСҲ ТОУРИСМ ДЕВЕЛОПМЕНТ CОРПОРАТИОН ОФФИCИАЛ WЕБСИТЕ“. www.тоурисминап.cом. 2008-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган.
  6. ↑ „Тҳе Спаниш Мосқуэ ин Ҳйдерабад“ (эн-УС). Папер Планес (2023-йил 20-июл). Қаралди: 2023-йил 28-август.
  7. ↑ „Гранд Спаниш мосқуэ ис Ҳйдерабад'с лессер кноwн иcон“ (эн). www.аwазтҳевоиcе.ин. Қаралди: 2023-йил 28-август.
  8. ↑ „Мосқуэ ин Сеcундерабад“. Флиcкр - Пҳото Шаринг! (2004-йил 11-феврал).

Ҳаволалар