Испайсой — Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги сой. Писком дарёсининг чап ирмоғи. Писком тизмасининг шим-ғарбий ён багридан (2400 м баландликдан) бошланади. Узунлиги 13 км, сув тўплаш майд. 73 км2. Толдарсой ирмоғининг қуйилиш жойига қадар И. кенглиги 15-40 м, қирғоқлари баланд ва тик, дара шаклидаги водийда оқади. Ўртача сув сарфи 2,4 м³/сек, ўртача оқим модули 33 л/сек км2. Мартдан суви купая бошлайди, энг катта сув сарфи май — июнда кузатилади. Куз — қишда суви камаяди. И.дан қисман Испай қишлоғи сув ичади[1].

Испайсой
Ispaysoy, sharshara (sentabrda)
Испайсой, шаршара (сентабрда)


Давлат

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил