Исро сураси (арабча: سورة الإسراء‎‎, номининг маъноси — Тунги сайр[9][10]) — Қуръоннинг 17-сураси. Маккий суралардан бири, 111 оятдан иборат. Бу сура Қуръоннинг 282–293[11]-саҳифасида ва 15-жузида жойлашган. 50-бўлиб нозил бўлган.

Каҳф ←   17–сура  → Наҳл
Исро сураси — سورة الإسراء
Qurʼon nusxalaridan biridagi Isro surasi sarlavhasi. Yuqorida oʻngdan: 1. Oyati 111, 2. Markazda qizil rangda sura tartib raqami 17, qora rangda - suraning ikkinchi nomi - Bani Isroil surasi va Makkiy, qizil rangda nozil boʻlgan tartibi - 50, 3. Rukuʼsi soni - 12; Pastda oʻngdan: 1. Sura:Makkiy, 2. Tilovat tartibi:17, 3. Nozil boʻlish tartibi:50, 4. Rukuʼsi:12, 5. Oyati:111, 6. Porasi (Juzi):15 deb koʻrsatilgan.

Суранинг арабча матни
Номининг маъноси Тунги сайр[1][2]
Таснифи Маккий сура[3]
Статистика
Саҳифаси 282–293[4]
Жуз 15
Сура рақами 17
Оятлар сони 111
Сажда ояти 109-оят[5]
Рукуълар сони 12[6]
Муқаттаот ҳарфлари йўқ[7]
Сўзлар сони 1559
Ҳарфлар сони 6480
Нозил бўлиш тартиби 50[8]

Арабча матни ар.wикисоурcе.оргда
танзил.нетда
Таржималари ҚуранАcадемй.орг
қуран.узда
Тиловат тартиби
Каҳф сураси  Keyingisi 17 Oldingisi  Наҳл сураси
Нозил бўлиш тартиби
Юнус сураси   Keyingisi 50 Oldingisi  Қасос сураси
                                   

Асосий маъноси

Бу сурада ҳам бошқа Макка сураларида бўлгани каби эътиқод, Аллоҳ таолонинг якка-ёлғизлиги, қайта тирилиш аниқ маълумлиги борасида сўз кеца-да, ундаги энг асосий жиҳат пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломнинг шахсиятлари ва у зотга Аллоҳ томонидан ато этилган мўжизалар таъриф-тавсифидир. Бу сура Аллоҳ таоло Ўзининг сўнгги пайғамбарига кўрсатган "сайр" мўжизаси ҳақида хабар бериш билан бошланади. Шу боисдан суранинг номи "Ал-исро" — "Тунги сайр" деб аталгандир.

Бу сурада Бани Исроил қавми хусусида ҳам сўз юритилиб, уларнинг туғён ва исёнлари ҳамда охират-оқибат топажак мусибатлари ҳақида хабар берилади. Шунинг учун айрим уламолар уни "Бани Исроил" сураси деб ҳам атайдилар.

Бу сура мўминларга ёлғиз Аллоҳ таологагина ибодат қилишдан кейинги энг зарур амал ота-онага яхшилик қилиш, уларнинг ҳузурида таъзим-тавозуъ билан туриш, буюрган ишларини қулоқ қоқмай бажариш эканини уқтиради. Яна бу сурада борлиқдаги жонли-жонсиз барча мавжудот ўз вужудлари, ўзаро боғланишлари ва бир тартиб-интизомга сўзсиз бўйинсунишлари билан уларни яратган ҳам, бошқариб турган ҳам ёлғиз Аллоҳ таоло эканлигига далолат қилиб туриши таъкидланади.

Манбалар

  1. ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
  2. ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
  3. ↑ Қуръонда кўрсатилган тасниф.
  4. ↑ 604 саҳифали Қуръонда.
  5. ↑ Қуръонда сажда ояти белгиси қўйилган оятлар рақами.
  6. ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
  7. ↑ Қуръондан кўрилган.
  8. ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
  9. ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
  10. ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
  11. ↑ 604 саҳифали Қуръонда.

ИСРО СУРАСИ

Кейингиси: Каҳф сураси 17-сура — арабча матни Олдингиси: Наҳл сураси