Исроил Бош вазири (ибронийча: רֹאשׁ הַמֶּמְשָׁלָה‎, Рош ҳа-Мемшала, аббревиатура: ибронийча: רה״מ‎, арабча: رئيس الحكومة‎‎, Раис ал-Ҳукума) – Исроил ҳукумат раҳбари, ижро этувчи ҳокимияти раҳбари.

Исроил Бош вазири
ибронийча: רֹאשׁ הַמֶּמְשָׁלָה‎
арабча: رئيس الحكومة‎‎

Амалдаги лавозим эгаси
Бенямин Нетаняҳу
Қароргоҳ Беит Агҳион
Лавозим муддати тўрт йиллик муддат, чексиз узайтириш имконияти билан
Илк лавозим эгаси Давид Бен-Гурион
Маоши УС$170 000 йиллик[3]
Вебсайт пмо.гов.ил

Исроил – парламентар республика, давлат раҳбари президент, бироқ президентнинг ваколатлари чекланган, асосан тантанали, ижро этувчи ҳокимият эса бош вазирга тегишли. Бош вазирнинг расмий қароргоҳи Қуддусда жойлашган. Ҳозирги бош вазир Бенямин Нетаняҳу (Ликуд партияси) бўлиб, бу лавозимда жами 14 киши ишлаган[4].

Сайловлардан сўнг президент томонидан тайинланган Кнессет аъзоси бош вазир лавозимини эгаллайди. Президент томонидан кўрсатилган биринчи номзодга ишчан коалиция тузиш учун 28 кун муддат берилади. Шундан сўнг, янги бош вазир ҳукумат дастурини тақдим этади ва ўз лавозимига киришиш учун Кнессетнинг ишонч вотумини олиши шарт бўлади. Амалда бош вазир одатда ҳукмрон коалициядаги энг йирик партиянинг раҳбари бўлади. 1996-йилдан 2001-йилгача бўлган даврда бош вазир тўғридан-тўғри халқ овози орқали сайланарди[5].

Манбалар

  1. ↑ Флагс оф тҳе Исраэл Дефенсе Форcес
  2. ↑ „Ҳоw Исраэл'с элеcторал сйстем wоркс“. CНН.cом. CНН Интернатионал.
  3. ↑ „ИГ.cом Пай Чеcк“. ИГ. 2018-йил 25-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 1-декабр.
  4. ↑ Борислав Протченко. „Начиная с полуночи: в Израиле новый глава правительства“ (ру). ҳттпс://www.9тв.cо.и (2022-йил 1-июл). 2024-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 26-май.
  5. ↑ Басиc Лаw: Тҳе Говернмент (2001) Сеcтионс 7а, 13д.