Isroilda olmos sanoati

Исроил олмос саноати улгуржи савдо учун сайқалланган олмос ишлаб чиқаришда жаҳон иқтисодиётида муҳим рол ўйнайди. 2010-йилда Исроил олмос ишлаб чиқариш бўйича Кимберлей жараёнини сертификатлаш схемасининг раиси деб топилди[1]. 2016-йил ҳолатига кўра, қайта ишланган олмослар Исроил умумий экспортининг 23,2 фоизини ташкил этган ҳамда улар мамлакатнинг энг йирик экспорт маҳсулоти ҳисобланиб, жаҳон ишлаб чиқаришининг 12 фоизини ташкил этади[2].
Тарихи
Исроил давлатидан олдинги олмос ишлаб чиқариш саноати

Исроил олмос саноати 1937-йилда, Исроил давлати ташкил топишидан ўн бир йил олдин ташкил топган. Дастлабки фаолияти Петаҳ Тиква шаҳрида Белгиядан кўчиб келган Ашер Аншел Даскал ва Зви Росенберг, Руминиядан икки мутахассис бошчилигида олмос сайқаллаш заводи очилиши билан бошланган. 1938-йилда мамлакатга олиб кириладиган қўпол тошлар учун 15% импорт божи олиб ташланган. 1944-йилга келиб саноатда 33 та заводда 3300 та ишчи иш бошлаган, уларда 1320000 фунт стерлинг капитал маблағ қўйилган, улар асосан яҳудийлар бўлган. Экспорт қиймати кўпроқ АҚШ, Канада ва Ҳиндистонга 3,200,000 фунт стерлингдан ошиб кетган. Бу натижа ўша йили Фаластиндан мажбурий экспорт қилинган барча товарларнинг энг катта қийматини ташкил қилган[3].
1944-йилдан 1948-йилгача ушбу саноат қонунбузарликларнинг кўпайиши оқибатида инқирозга юз тутган ва 1948-йил февралида бутунлай ёпилган[4].
Исроил давлатининг биринчи йилларида олмос саноати
Исроил давлати расман эълон қилингандан кейин, истеъмол иқтисодиёти уруш иқтисодиётига ўзгарди. Бу олмос саноати инқирозини энг юқори чўққига олиб келди. Чунки давлат урушдан вайрон бўлган бошқа кўплаб иқтисодларни қайта тиклаш учун курашаётган эди. Исроил ташкил топишининг дастлабки ўн беш йилида олмос ва Жаффа апелсинлари янги давлатнинг асосий экспорт маҳсулоти бўлиб қолди[5]. 1948-йилги инқироздан сўнг энг паст даражага етган олмос саноати урушдан кейин ўсишда давом этди ва олмос саноатида жаҳон етакчилигини ишлаб чиқишни бошлади.
Ҳозирги ҳолати
ХХИ аср бошларидан ҳозиргача Исроил Белгия ва Ҳиндистон қаторида сайқалланган олмос ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги учта энг йирик марказдан бири ҳисобланади. Исроилнинг тоза сайқалланган олмос экспорти 2012-йилда 22,8 фоизга камайди, чунки саноат маблағи 2011-йилда 7,2 миллиард доллардан 5,56 миллиард долларгача пасайган эди. Дағал олмоснинг соф экспорти 20,1 фоизга камайиб, 2,8 миллиард долларни, сайқалланган олмоснинг асл экспорти эса 24,9 фоизга камайиб, 4,3 миллиард долларни, соф қўпол олмос импорти эса 12,9 фоизгача тушиб, 3,8 миллиард долларни ташкил қилган. Америка Қўшма Штатлари сайқалланган олмослар бозори умумий экспорт бозорининг 36 фоизини эгаллаган бўлиб энг йирик бозор ҳисобланган. 28 фоиз билан Ҳонг Конг иккинчи, Белгия эса 8 фоиз билан учинчи ўрин ташкил этган[6][7][8][9].
2007-йилда олмослар Исроилнинг умумий экспортининг деярли 24 фоизини ташкил қилганда[10], мамлакатда жаҳон олмосларининг 12 фоизи (уларнинг қиймати бўйича) сайқалланган[11]. 2010-йилда бу кўрсаткич 9 фоизга камаяди[12]. 2016-йилги ҳисоблашлар бўйича олмослар Исроилнинг умумий экспортининг 28% ни ташкил этган ва ҳали ҳам жаҳон ишлаб чиқаришининг 12% ни ташкил этади[13].
Савдо инфратузилмаси
Исроил олмос саноати Тел-Авив тумани Рамат Ган шаҳрида жойлашган „Олмос шаҳарчаси“ да ташкил қилинган. Корхона тўртта бинодан иборат бўлиб, уларни ўзаро йўлак боғлаб туради. Барча савдо жараёнлари ушбу мажмуада амалга оширилади. Шаҳарчада дунёдаги энг катта олмос савдо майдончаси бўлган олмос минораси мавжуд.
Исроил ҳукумати томонидан Исроил олмос саноати билан ҳамкорлик қиладиган ташкилот ва муассасаларга вакиллик қилиш мақсадида Исроил олмос институти нотижорат саноат ташкилоти молиялаштирилган.
Саноат тамойиллари
Исроил олмос саноати ўз олмосларининг 100% табиий равишда ишлаб чиқарилишини кафолатлайди. Кимберли жараёни сертификатлаш схемасида иштирок этиб қонли олмосларнинг савдога аралашмаслигини таъминлайди. Лекин, баъзи инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Кимберли жараёни конфликтли олмосларини жуда тор миқёсда таърифлайди ва улар фақат кесилмаган тошлар билан боғлиқлигини, бу орқали Исроилнинг олмос кесиш саноатига эътибор бермаслигини айтади[14]. „Бойcотт, Дивестмент анд Санcтионс" компанияси Исроилда қайта ишланган олмосларни зиддиятли олмослар деб ҳисоблайди[15][16][17].
Манбалар
- ↑ Мискин. „Зимбабwе Диамонд Аcтивист Жаилед бефоре Исраэл Аппеаранcе“. Арутз Шева (2010-йил 18-июн). Қаралди: 2013-йил 14-апрел.
- ↑ „ОЭC - тҳе Обсерваторй оф Эcономиc Cомплехитй | ОЭC“.
- ↑ 'А сурвей оф Палестинеъ. Вол 1. Оригиналлй публишед 1946-47. ИСБН 0-88728-211-3. Паге 445.
- ↑ Тҳе Сcоцман, Марч 8тҳ 1948: 'Cларе Ҳоллингwортҳ, Жерусалем, бй Аир Маил : Оне оф тҳе биггест cасуалтиэс оф тҳе Палестине cивил wар оccурред ласт монтҳ ин а веил оф обсcуритй. Тҳе энтире Жеwиш-оwнед диамонд полишинг индустрй оф Палестине, wҳич ҳад гроwн дуринг тҳе wар то бе тҳе сеcонд ларгест ин тҳе wорлд афтер тҳат оф Ҳолланд, wас cлосед доwн. Ит ис cонсидеред унликелй тҳат тҳе индустрй, wҳич ин 1946 эхпортед £5,501,000 wортҳ оф cут диамондс, мостлй то тҳе Унитед Статес, wилл реопен агаин он анйтҳинг лике иц формер сcале. Фоур оффиcиал реасонс аре гивен фор ‘суспендинг wорк’. Тҳе фирст ис тҳат 2500 wоркерс ин 34 диамонд-cуттинг планц wалкед оут ас а ресулт оф ‘ҳолд-упс бй диссидент ундергроунд органисатионс.’ Сеcондлй, Мр О. Бен-Ами, пресидент оф тҳе Диамонд Мануфаcтуринг Ассоcиатион, статес тҳат £200,000 оф диамондс ҳаве беэн столен синcе 1944. Тҳе тҳирд реасон ис тҳат инсуранcе cомпаниэс, афтер раисинг диамонд инсуранcе ратес фор Палестине то 12 пер cент. реcентлй деcлинед cовер алтогетҳер. Фоуртҳлй, тҳе Палестине Пост Оффиcе но лонгер аccепц регистеред маил. Тҳе фате оф тҳе диамонд индустрй иллустратес тҳе тwин дангерс wҳич тҳреатен тҳе wҳоле оф тҳе неw индустриал сйстем wҳич тҳе Зионисц ҳаве буилт уп рапидлй ин Палестине ин реcент еарс, анд он wҳич манй Зионист эcономисц басед тҳеир ҳопес фор тҳе ливелиҳоод оф а футуре Жеwиш стате. Тҳе дангерс аре тҳе дислоcатион cаусед бй тҳе гуэррилла струггле wагед бй Жеwиш эхтремисц, wҳич ҳас ноw девелопед инто ан эcономиcаллй паралйсинг cивил wар, анд тҳе пост-wар ревивал оф интернатионал траде ат cомпетитиве приcес, wҳич ҳас ревеалед тҳе шакй басис оф wартиме эхпансион оф Зионист индустрй.'
- ↑ Меирав Арлосорофф, Wҳен Бен-Гурион Савед Исраэл’с Эcономй ат Анй Приcе (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-03-25 санасида архивланган), Ҳааретз, 23 Марч 2018
- ↑ Жеwеллерй Бусинесс – Исраэл’с 2012 полишед диамонд эхпорц деcлине
- ↑ „Диамонд Эхпорц“. Йнетнеwс (2013-йил 15-январ). Қаралди: 2013-йил 16-январ.
- ↑ „Исраэл 2012 диамонд эхпорц фалл, май ребоунд иф но море cрисес | Реутерс“. 2016-йил 18-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-сентябр.
- ↑ – Исраэл’с Полишед Диамонд Эхпорц −22% ин 2012
- ↑ Минералс Еарбоок, 2008, В. 3, Ареа Репорц, Интернатионал, Африcа анд тҳе Миддле Эаст – ИСБН 9781411329652 паге 48.1 Тҳе минерал Индустрй оф Исраэл: „Исраэл’с тотал эхпорц амоунтед то $45.9 биллион ин 2007, оф wҳич диамондс аccоунтед фор 23.9%“
- ↑ Минералс Еарбоок, 2008, В. 3, Ареа Репорц, Интернатионал, Африcа анд тҳе Миддле Эаст // УСГС – ИСБН 9781411329652 паге 48.1 Тҳе минерал Индустрй оф Исраэл: „Ин 2007 .. Исраэл аccоунтед фор 12% оф тҳе валуэ оф тҳе wорлд’с полишед диамонд продуcтион“
- ↑ Минералс Еарбоок: Ареа Репорц Интернатионал Ревиэw 2010 Африcа анд тҳе Миддле Эаст // УСГС – ИСБН 9781411331747 паге 48.1 Тҳе минерал Индустрй оф Исраэл: „Ин 2010, Исраэл аccоунтед фор 9% оф тҳе валуэ оф тҳе wолр’с полишед диамонд продуcтион“
- ↑ „ОЭC - тҳе Обсерваторй оф Эcономиc Cомплехитй | ОЭC“.
- ↑ ҲУМАН РИГҲТС CАМПАИГНЕРС САЙ КИМБЕРЛЕЙ ПРОCЕСС МУСТ СУСПЕНД ИСРАЭЛ АНД БАН ИСРАЭЛИ ДИАМОНДС ЭХПОРТС
- ↑ „Исраэл’с блоод диамондс (БДС, Марч 31, 2010)“. 2019-йил 21-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-сентябр.
- ↑ СОУТҲ АФРИCА: Авоcадос, Диамондс ат Cоре оф Анти-Исраэл Траде Cампаигн (ИПС, Жан 26 2007)
- ↑ „Соутҳ Африcан Оффиcиалс Муст Режеcт Исраэли Блоод Диамондс анд Сеcуре Жобс ин Диамонд Бенефиcиатион (ИПСC, Жуне 3, 2013)“. 2019-йил 21-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-сентябр.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |