Issiqbardoshlik
Иссиқбардошлик - конструксион материаллар (металлар, керамика, полимер ва б.) нинг юқори траларда механик зўриқишлар таъсирида деформаци-яланиш ва емирилишига қаршилик кўрсатиш хоссаси. Асосан, ёйилувчанлик чегараси ва узоқ муддат мустаҳкамлигини йўқотмаслиги билан белгиланади. Ма-териалларнинг кимевий таркибини танлаб, уларга керакли структура бериб (термик ёки термомеханик ишлов бериб), И. хоссасига эришилади. Оловбардошлик билан бир каторда И. материалларнинг асосий яроқлилик мезони ҳисобланади. Пўлат, никел, темир, кобалт асосидаги қотишмалар, қийин эрийдиган металлар ва улар асосидаги қотишмалар И. ху-сусиятига эга бўлади. Масалан, пўлат 200° дан юқори температурада бўшатилганда (бўшатиш — критик температурагача қиздириб, кей-ин аста-секин совитиш) пўлатнинг қат-тиқлиги тез пасаяди. Агар пўлатга мах-сус карбид ҳосил қиладиган миқдорда бирор элемент (Гр, В, Мо, W) қўшил-cа, пўлатнинг И. хоссаси яхшиланади. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |