Иссиқдан ҳимоя қилиш - юқори трали шароитда ишловчи қурилма ва аппаратларда мёъёрий температура шароитини таъминлаш воситалари мажмуи. Учиш аппаратлари ва космик аппаратлар атмосферанинг зич катламларида ҳаракатланганда уларни аэродинамик қизишдан сақлаш, ҳаво-ре-актив двигателлар ва ракета двигателларининг ёниш камераларини ҳамда соплоларини асраш учун авиация ва ракета техникасида кенг кулланилади. И. ҳ. қ. нинг фаол (актив) ва суст (пассив) усуллари бор. Фаол усулда газеимон еки суюқ совиткич ҳимоя қилинадиган сиртга юборилади ва у сиртга келувчи иссиқликнинг асосий қисмини ўзига қабул қилиб олади. Бунга конвектив, қуршама (ўрама), плён-кали, ғовакли совитиш усуллари киради. Суст усулда иссиқликоқимининг таъсирини махсус конструксия ташқи қобиқ ёрдамида ёки асосий кон-струксияга суркалган махсус қоплама ёрдамида қабул қилади. Бунга иссиқликни ютувчи конструксиялар, "Ради-ацион" қурилмаси, емирилувчи қоп-ламалар ёрдамида И. ҳ. қ. киради. И. ҳ. қ. сув ости ишларида, металлургия, авиация, ракета техникаси ва б. соҳаларда кулланилади. Ракета техникасида И. ҳ. қ. учун баллистик ракета ва космик аппаратларнинг бош қисми ва қизийдиган қисмлари иссиқлик ўтмайдиган материал билан қопланади. Қурилма ёки аппаратлар лойиҳаланганда И. ҳ. қ. чоралари кўзда тутилади. Кучли иссиқ шароитда ишлайдиган кишиларга махсус кийим-бош берилади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил