Иссиқлик ташувчилар — иссиқроқ жисмдан совуқроқ жисмга иссиқлик узатишда қўлланиладиган ҳаракатланувчи муҳит. И. т. иссиқлик билан таъминлаш, иситиш, шамоллатиш (вентилясия) тизимларида, технологик иссиқлик ва б. қурилмаларда совитиш, қуритиш, термик ишлов бериш ва б. учун хизмат қилади. Ёқилғи ўчоқ (тутун) газлари, сув, сув буғи, суюқ металлар (калий, натрий, симоб), фреон ва б. энг кенг тарқалган И. т. ҳисобланади. И. т. иссиқликни узатиш жараёнида агрегат ҳолатини (қайнаётган суюқлик, конденсатланаётган буғ) ўзгартириши ёки бу ҳолатни ўзгартирмай сақлаб қолиши (қайнамаётган суюқлик, ўта қиздирилган буғ, конденсатланмайдиган газ) мумкин. Биринчи ҳолда И. т. нинг температураси ўзгармай қолади, чунки фақат фазавий ўтиш иссиқлигигина узатилади; иккинчи ҳолда эса температура ўзгаради (пасаяди ёки кўтарилади). Ядро реакторида И. т. га алоҳида талаблар қўйилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил