Issiqlik texnikasi
Иссиқлик техникаси — иссиқлик олиш, тақсимлаш, ташиш, ундан хўжалик ва рўзғорнинг турли тармоқларида фойдаланиш билан шуғулланадиган техника тармоғи; ёқилғининг кимёвий энергиясини иссиқлик, механик, электр энергиясига айлантиришнинг асосий қонуниятларини, шунингдек, энергетика қурилмаларида ишлатиладиган иш жисмларининг хоссаларини, И. т. қурилмаларининг ишлаш тарзини ва уларни қуришни ўрганиш билан шуғулланадиган фан. Термодинамика, иссиқлик узатиш, ёниш назариялари И. т. нинг назарий асослари ҳисобланади. И. т. да табиий органик ёқилғи асосий иссиқлик манбаи бўлиб хизмат қилади. Булардан ташқари, ядро ёқилғиси, қуёш энергиясидан (қаранг Гелиотехника, Гелиокурилма ҳам фойдаланилади. Шунингдек, иккиламчи иссиқлик ресурсларидан (мас, металлургия печларининг газларидан), электр энергиясини бошқа турдаги энергияга айлантириш натижасида ҳосил бўладиган иссиқликдан (қаранг Жоул-Ленс қонуни) фойдаланилади. Иссикликдан фойдаланиш усули бўйича И. т. нинг асосий йўналишлари — иссиқликдан фойдаланиш ва иссиқлик энергетикасига бўлинади. Иссиқликдан фойдаланишда иссиқлик бошқа турдаги энергияга айлантирилмай истеъмол қилинади; металлургия, кимё, озиқ-овқат саноатларида, нефтни қайта ишлашда ва иши иссиқликни келтириш ҳамда олиб кетишга, жисмлар орасида иссиқлик алмашинишига асосланган аппаратлар, машиналар ва қурилмалар қўлланиладиган хўжаликнинг бошқа тармоқларда катта аҳамиятга эга. Иссиқлик энергетикаси иссиқликни механик энергияга (иссиқлик двигателя апуна), электр энергиясига (магнитогидродинамик генераторлар, термоэлектр генераторларда) айлантириш билан, шунингдек, ҳосил қилинган механик энергияни бошқа турдаги энергияга айлантириш билан боғлиқ. Иссиқлик энергиясини механик энергияга айлантирадиган қурилмалар билан бирга ишлатиладиган иссиқлик-куч қурилмалари стансиялар деб аталади (мас, компрессор стансияси, насос стансияси, электр стансия ва б.). Иссикликдан технологик ва маиший мақсадларда фойдаланиш турли иситиш, иссиқлик билан таъминлаш тизимлари ёрдамида амалга оширилади. И. т. да сунъий совуқ ҳосил қилиш техникаси ҳам муҳим ўрин тутади (қаранг Совитиш техникаси)[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |