Истанбул — Туркиядаги энг катта шаҳар, Истанбул Туркиянинг 81та вилоятидан биридир. Аҳолиси 16 214 000 киши (2022-йил). Истанбул Мармар (Мармара) денгизи ва Босфор бўғозининг паст-баланд соҳилларида жойлашган. Бўғоз шаҳарни иккига — Осиё ва Европа қисмига бўлиб туради. Европа қисми Олтин Шох (Ҳалиç) қўлтиғи соҳилларида жойлашган. 1970—1972 йилларда Босфор бўғозига Истанбулнинг ҳар иккала қисмини бирлаштирадиган кўприк қурилган. Иқлими мўтадил денгиз иқлими, январнинг ўртача ҳарорати 5,2 °C, августники 23,6 °C, ўртача йиллик ёғин 854 мм.[3]

Истанбул

туркча: İстанбул
шаҳар
41°0′36″Н 28°57′37″Э / 41.01000°Н 28.96028°Э / 41.01000; 28.96028
Мамлакат Туркия
Вилоят Истанбул
Ҳукумат
 • Мер Экрем İмамоğлу
Асос солинган мил. ав. 667
Аввалги номлари

330-йилгача — Византия
450-йилгача Янги Рим

1453-йилгача — Константинопол
Майдон 5,343 км2 (2,063 кв ми)
Маркази баландлиги 100 м
Расмий тил(лар)и турк тили
Аҳолиси
 (2012)
ил — 13 854 740 киши (2 012)[1]
шаҳар — 6 536 862 киши (2 011)[2]
Зичлиги 2480,9 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+2, ёзда УТC+3
Телефон коди +90 212 (Европа)
+90 216 (Осиё)
Почта индекс(лар)и 34010-34850
80000-81800
Автомобил коди 34
Istanbul xaritada
Istanbul
Истанбул

Тарихи

Истанбулга мил. ав. 660 йилда Византии шаҳри сифатида асос солинган. 330-йилдан Рим императори Константин номи билан аталган[4][5]. 395-йилгача Рим империяси таркибида, 395—1453-йиллар Византия пойтахти. 1453-йилда Истанбул турклар тасарруфига ўтган ва Усмонли турклар салтанатининг пойтахтига айлантирилган; ўша вақтдан шаҳар Истанбул деб атала бошлади. Усмонли турклар салтанатининг кучсизланганидан фойдаланиб, ХВИИИ аср охиридан Европа давлатлари шаҳарни ва бўғозларни босиб олишга ҳаракат қилиб келдилар. Туркиянинг биринчи жаҳон урушида ҳарбий қудрати камайгач, Истанбулни Антанта давлатларининг қуролли кучлари босиб олди. 1923-йилда шаҳар босқинчилардан озод қилинди ва ўша йилнинг октабрда Туркия пойтахти Истанбулдан Анқарага кўчирилди.

Саноати

Шаҳар қулай географик ўринда жойлашган. Истанбул — мамлакатнинг муҳим саноат, савдо-молия ва маданият маркази. Мамлакат саноатининг 60% и Истанбулда жойлашган. Тўқимачилик, озиқ-овқат, металлсозлик, ёғочсозлик, электротехника, кимё, машинасозлик, семент, кўн поябзал, тикувчилик, ҳарбий ва бошқа саноат корхоналари, миллий ваъчет эл савдо фирмалари, компаниялар, банклар, биржалар бор. Ҳунармандчилик (ёғоч, металл, теридан турли буюмлар ясалади) ривожланган. Туркиядаги барча савдо операцияларининг ярми Истанбулга тўғри келади.

Транспорт йўллари

Истанбул — денгиз, қуруқлик ва ҳаво йўлларининг тугуни. Туркиянинг асосий порти. Бу ердан халқаро кема йўллари ўтган. Темир йўл орқали Европадаги кўпгина пойтахт шаҳарлар ва мамлакатнинг ички раёнлари билан боғланган. Босфор бўғози орқали Истанбулнинг ҳар икки томонига йўловчилар ташувчи кемалар ва юк паромлари ўтиб туради. Халқаро аэропорт бор.

Ижтимоий соҳа

Шаҳарни, айниқса, унинг қадимги қисмини 500 га яқин масжид, шунингдек, ибодатхоналар, саройлар, фавворалар ва ўрта асрларда қурилган ҳамда янги даврга оид меъморий иншоотлар (мудофаа деворлари, ипподром, саройлар, Аё София ибодатхонаси, ўрта аср масжидлари ва ХВ—ХВИ аср сарой бинолари) безаб туради. Шаҳарга туристлар кўп келади. 3 та университет, институтлар, Бадиий академия, Иқтисодиёт ва савдо академияси, музейлар, кутубхона, опера ва бошқа театрлар бор.[6]

Манбалар

  1. ↑ „Тҳе Ресулц оф Аддресс Басед Популатион Регистратион Сйстем, 2012“. Тҳе Туркиш Статистиcал Институте (28 января 2013 г.). 2013-йил 1-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28 января 2013 г..
  2. ↑ „Бüйüкşэҳир беледиелери ве баğлı беледиелерин нüфусларı — 2011 Население илов (провинций) и ильче (районов-муниципалитетов)“. АДРЕСЕ ДАЙАЛИ НÜФУС КАЙИТ СİСТЕМİ (АДНКС) ВЕРİ ТАБАНИ. ТÜРКİЕ İСТАТİСТİК КУРУМУ (Турецкий институт статистики) (2011). 2012-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-май 2012-йил. (WебCите сайтида 2012-08-04 санасида архивланган)(турк.)
  3. ↑ НОАА — Истанбул
  4. ↑ (турк.) „İстанбул Бöлге Мüдüрлüğü'не Баğлı İстасёнларда Öлçüлен Экстрем Деğэрлер (Эхтреме Валуэс Меасуред ин Истанбул Регионал Диреcторате)“. Метеор.гов.орг. 2012-йил 23-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27 июля 2010. Паге 2 Гöзтепе (Истанбул) Wеатҳер Статион Дата
  5. ↑ Эхтреме Температуре Реcордс Wорлдwиде — Истанбул, 2007-10-08да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-07-03
  6. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил