Истанбул тасвири, ўша вақтда инглиз тилида Константинопол деб аталган. Чарлотте Марй Ёнгенинг „Ёунг Фолкс' Ҳисторй оф Роме“ китобидан.

ХХИ аср бошларида археологлар томонидан топилган неолит даврига оид артефактлар Истанбулнинг тарихий ярим оролида милоддан аввалги 6-минг йилликдаёқ аҳоли яшаб келганини кўрсатади[1]. Яқин Шарқдан Европага неолит инқилоби ёйилишида муҳим ўрин тутган бу илк манзилгоҳ сув сатҳининг кўтарилиши натижасида сув остида қолишидан аввал қарийб 1 минг йил давомида мавжуд бўлган[2][3][4]. Осиё қисмидаги инсонлар яшаган илк манзилгоҳ Фикиртепе тепалиги мис-тош даврига оид бўлиб, у ердаги топилмалар милоддан аввалги 5500–3500-йилларга тегишлидир[5]. Европа қисмида, яриморол учи (Сарайбурну) яқинида милоддан аввалги 1-минг йиллик бошларида ҳам манзилгоҳ бўлган. Замонавий тадқиқотчилар уни эҳтимолий фракийча топоним „Лйгос“ билан боғлаганлар, ушбу топоним Катта Плинй томонидан Византия жойлашган ҳудуднинг аввалги номи сифатида тилга олинган[6][7].

Ҳудуд атрофида милоддан аввалги 6700-йилларга оид манзилгоҳлар бўлганини кўрсатувчи далиллар мавжуд, шаҳарнинг айнан ҳозирги марказий жойида бирор аҳоли пункти мавжуд бўлган ёки йўқлигини аниқлаш қийин. Бироқ шаҳарнинг ўзи ҳақидаги энг қадимги ёзма қайдлари тахминан милоддан аввалги 660-йилларга тааллуқлидир[изоҳ 1][13][14]. Ўша даврда юнон кўчманчилари Аттика вилоятидаги Мегара шаҳридан келиб, ҳудудни мустамлака қилиб, Босфорнинг Европа соҳилида Византий шаҳрига асос солганлар. Милоддан аввалги 196-йилда шаҳар Рим Республикаси қўлига ўтган[15] ва 330-йилгача лотин тилида Византий номи билан танилган. 330-йилда шаҳар номи тез орада Константинопол деб ўзгартирилган ва Рим империясининг янги пойтахтига айланган. Юстиниан И ҳукмронлиги даврида шаҳар ғарб оламидаги энг йирик шаҳарга айланган, аҳолиси эса қарийб ярим миллион кишига етган[16]. Константинопол амалда 1453-йилда юз берган Константинопол фатҳига қадар Византия империясининг пойтахти бўлиб хизмат қилган. Шундан сўнг Константинопол Усмоний турклар пойтахтига айланган.

Ўрта асрлар давомида аҳоли сони камайган бўлса-да, Усмонийлар империяси тарихий равнақ чўққисига яқинлашар экан, ХВИ асрда шаҳар аҳолиси қарийб 700 минг кишига етган[17]. Шунингдек, дунёдаги энг йирик шаҳарлар қаторига қайтган. Туркия Республикаси 1923-йилда ташкил топгач, мамлакат пойтахти Константинополдан (Истанбулдан) илгари Ангора деб юритилган Анқарага кўчирилган.

Қадимги давр

Бугунги кунда Истанбул номи билан маълум бўлган ҳудудда одамлар камида неолит давридан бери яшаб келади. Маълум бўлган энг қадимги манзилгоҳ милоддан аввалги 6700-йилга тегишли бўлиб, 2008-йилда Европа қисмидаги тарихий яриморолда жойлашган Еникапı метро бекати ва Мармарай туннели қурилиш ишлари чоғида кашф этилган[18][19][20]. Онадўли қисмида маълум бўлган энг қадимги манзилгоҳ мис даври деб аталадиган энеолит даврига мансуб Фикиртепе қўрғони бўлиб, у ердаги топилмалар милоддан аввалги 5500–3500-йилларга мансубдир[21]. Яқин атрофдаги Кадıкўйда (Чалкедон) финикияликлар даврига оид порт манзилгоҳи топилган.

Лйгос

Шаҳарнинг дастлабки номи Лйгос[22] бўлган. Тарихий ёзувлардаги Катта Плинйнинг сўзларига кўра, Лйгосга қўшни Семистра аҳоли пункти билан бирга Фракия қабилалари томонидан асос солинган бўлиши мумкин[23]. Ҳозирги кунга қадар Лйгосга тегишли фақат бир нечта девор ва остки иншоотлар сақланиб қолган, уларнинг жойлашган жойи Сарайбурну яқинида бўлиб, ҳозирда бу ерда Топкапı саройи жойлашган[6]. Лйгос ва Семистра Истанбулнинг Европа қисмидаги ягона аҳоли пунктлари эди. Осиё қисмида эса Финикия мустамлакаси мавжуд бўлган.

Византий

Шаҳарнинг кейинги номи Византион (Βυζάντιον) лотинчада Византий эди. Ушбу ном фракий тилига мансуб бўлиб, бūзас („эркак эчки“) сўзидан келиб чиққан деб ишонилади. Хусусан, ушбу сўз фракиялик шахс Визаснинг номидан келиб чиққан бўлиши ҳам мумкин[24][25][6]. Қадимги юнон афсонасига кўра, Мегара колонистларининг раҳбари ва шаҳарга ўз номини берган асосчи шахс сифатида афсонавий подшо Бйзас зикр этилади. Чалcедондаги Мода бурни эрамиздан аввалги 685‑йилда Мегарадан келган юнон кўчманчилари мустамлака қилиш учун танлаган биринчи жой бўлган. Ундан сўнг улар эрамиздан аввалги 667‑йилда подшо Бйзас бошчилигида Босфорнинг Европа қисмидаги Византийни мустамлака қилганлар. Византий қадимги Лйгос номли порт манзилгоҳи ўрнида барпо этилган эди[23]. Ҳозирги кунда Топкапı саройи жойлашган жойда Византий даврида Акропол қад кўтариб турган.

Песcенниус Нигерга қўшилиб, ғолиб Септимиус Северусга қарши чиққанидан сўнг, шаҳар милодий 196-йилфа Рим империяси томонидан қамал қилинган ва катта талафот кўрган[15]. Кейинчалик Византий Рим императори Септимиус Северус томонидан қайта қурилган ва тез орада аввалги равнақини тиклаган. Шунингдек, императорнинг ўғли шарафига шаҳар вақтинча Августа Антонина номини олган.

Кейинги Рим даври ва Шарқий Рим (Византия) империяси

Константинопол шаҳрининг рассом томонидан тасаввур қилинган манзараси

Ривоятларга кўра, шаҳарнинг жойлашуви башоратли туш орқали аниқланганидан сўнг, 324-йилда Византий ҳудудининг стратегик жойлашуви Константин И нинг эътиборини тортган. Бу башорат, эҳтимол, Константиннинг 324-йил 18-сентябрда Босфор бўғози бўйидаги Üскüдар шаҳрида бўлиб ўтган Хризополис жангида Лиcиниус устидан қозонган якуний ғалабаси билан боғлиқ бўлган. Ана шу жанг Рим ҳамҳукмдорлари ўртасидаги фуқаролар урушига барҳам берди. Рим империясининг энг нуфузли пойтахт шаҳри Ниcомедиа (ҳозирги İзмит, Истанбулдан 100 км шарқда) бўлиб турган пайтда Тетрархия тизимининг сўнгги изларига ҳам якун ясади. Византий (Нова Рома дея қайта номланган, кейинчалик эса Cонстантинополис яъни Cонстантине шаҳри) 330-йилда расмий равишда Рим империясининг янги пойтахти деб эълон қилинди. 337-йилда ҳукмронлигининг охирида Константин ўзининг уч ўғлини Рим империясининг ҳамҳукмдорлик тизими бўйича қўшма ворислар деб эълон қилди[26]. Бироқ ўғиллари биргаликда империяни тинч йўл билан бошқара олмадилар. Уларнинг ҳарбий рақобати Болқон ярим оролини шимолдан жанубга бўлган чизиқ бўйлаб ажратган ҳолда, империяни иккига бўлиб юборди. Ҳудуд 395-йилда расман бўлинди: 379–395-йилларда ҳукмронлик қилган Феодосий И вафот этгач, унинг ўғли Ҳонориус Ғарбий Рим империясининг, бошқа ўғли Арcадиус эса Шарқий Рим (Византия) империясининг императори бўлди[26].

Константинопол Византия империясининг пойтахтига айланди. Империявий қудрат, Европа ва Осиё қитъалари, кейинчалик эса Африка ва бошқа минтақалар кесишган нуқтадаги асосий жойлашувнинг уйғунлиги савдо, маданият, дипломатия ва стратегия нуқтаи назаридан муҳим рол ўйнади. Константинопол юнон дунёсининг маркази бўлиб, Византия даврининг катта қисмида Европадаги энг йирик шаҳар эди. Константиннинг 312-йилда христианликни қабул қилиши Рим империясини христианлашув сари йўналтирди. 381-йилда Феодосий И ҳукмронлиги даврида Рим империясининг расмий давлат дини Никея христианлигига айланди, бу эса Константинополни гуллаб-яшнаётган диний марказга айлантирди[27].

В аср давомида Ғарбий Рим империяси ўзининг юксак қудратини йўқотди. Бунга сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий вазиятларнинг таназзули сабаб бўлди. Ғарбий қисмнинг сўнгги императори 476-йилда герман ёлланма аскарлари томонидан тахтдан ағдарилди. Шарқий қисми эса, аксинча, равнақ топаётган эди. Тарихчиларнинг таъкидлашича, равнақ топган ушбу Шарқий Рим империяси Рим империясидан фарқлаш учун Византия империяси деб таснифланган[28]. Бу империя ўзининг маданиятида аниқ юнон хусусиятларига эга эди. Рим билан эрта юз берган ажралишдан сўнг юнон православ христианлигининг марказига айланди ҳамда кўплаб улуғвор черковлар, жумладан, бир замонлар дунёдаги энг йирик собор бўлган София ибодатхонаси билан безатилди. Шарқий православ черковининг маънавий етакчиси бўлмиш Патриарх Константинопол қароргоҳи ҳанузгача шу ерда жойлашган.

Византиянинг энг машҳур императори Юстиниан И (527–565) эди. Унинг ҳукмронлиги даврида Византия империяси ҳудудлари жуда кенгайди. Империя ҳудуди Фаластиндан Испаниянинг энг чекка нуқтасигача чўзилган эди. Ҳукмдорнинг бошқа ютуқлари қаторида машҳур София ибодатхонаси ва 534-йилда якунланган, Кодекс деб аталган тартибга солинган қонун тизими ҳам бор эди[29]. Юстинианнинг ҳукмронлиги Византия империяси тарихида энг катта таъсирга эга давр сифатида баҳоланади.

600-йиллардан бошлаб содир бўлган урушлар Константинопол шаҳри қудратининг пасайиши ва юксалиши ўртасидаги тебранишга сабаб бўлди. ВИИ–ВИИИ асрлар оралиғида Византия ва Рим черковлари турли масалаларда келишмовчиликларга дуч келгани сабабли Европадаги иттифоқчилар аста-секин Византия империясидан узоқлаша бошлади. Бироқ икки черков ўртасидаги асосий фарқ черковда иконалардан фойдаланиш масаласида эди. Исо Масиҳ, Биби Марям ва авлиёлар каби насроний муқаддас зотларининг тасвирлари бўлган иконалар византиялик насронийлар назарида шунчаки тасвирларгина эмас, балки инсонларнинг кундалик ҳаётига таъсир этувчи муқаддас қудратга эга деб ҳисобланган[30]. Кўплаб византияликлар иконоларга сиғинган бўлсалар-да, яна кўпчилик иконоларга қарши эди, чунки улар императорнинг ҳокимиятига, унинг сиёсий ва диний назоратига халақит берар эди. Ниҳоят, 726-йилда император Лео ИИИ Исавр (ҳ. 717–741) барча иконаларни йўқ қилишни буюрди. Иконаларни вайрон қилиш Византия ҳукмдорларининг империядаги ҳокимиятини қайта тартибга солди ва қайта йўналтирди[31]. Иконаларга қарши кескин қаршилик Папаларнинг тасвирларга нисбатан муросали муносабати билан тўқнаш келди. Папалик муқаддас тасвирлар ва иконаларни йўқ қилишга рози бўлмади ва бу охир-оқибат ажралишга олиб келди[32]. Уларнинг ажралиши икки черков ўртасида нафратни келтириб чиқарди ва улар ўртасидаги ҳамкорлик мушкул бўлиб қолди.

Тахминан ИХ–ХИИИ асрлар оралиғида Константинопол Европада ўша даврнинг шаклланаётган, кейинчалик эса энг йирик ва энг ривожланган давлати бўлган Киев руси билан мураккаб муносабатларни ривожлантирди. Константинопол Киев русининг ривожланиши, маданияти ва сиёсатида муҳим рол ўйнади. Кўплаб Киев князлари Византия императорларининг қизларига уйланди. Мазкур алоқалар туфайли Киев князи Владимир И томонидан Киев русининг насронийлаштирилишидан кейин Шарқий Европа ҳудудларида православлик кенг тарқалди. Бироқ бу муносабатлар ҳар доим ҳам дўстона бўлмаган. Ўша 400-йил ичида Константинопол Киев князлари томонидан бир неча марта таланган, бунинг оқибатида Константинопол Киев учун тобора фойдалироқ бўлган шартномаларни имзолашга мажбур бўлди, уларнинг матнлари „Ўтган йиллар ҳақидаги эртак“ ва бошқа тарихий ҳужжатларда сақланиб қолган. Византия доимий равишда ўша даврнинг Киев, Полша, Болгария ва бошқа Европа давлатларини бир-бирига қарши қўяр эди.

Тахминан 1204-йил атрофида Константинополнинг қудрати пасая бошлади. Учинчи салиб юриши муваффақияцизликка учраганидан сўнг, ўзига ишонган лотин христианлари Тўртинчи салиб юришида яна бир бор муқаддас Қуддус шаҳрини қўлга киритишга уриниб кўришга қарор қилдилар. Аммо бу сафар уларнинг режаси Византия империясини ҳам босиб олиш эди. 1204-йилда ғарбий лашкарлар Константинополни эгаллаб, шаҳарни талади[33]. Папа Константинополнинг талон-тарож қилинишини қоралади, бироқ салибчиларга 1 йил давомида шаҳарни қўлларида мустаҳкамлаб туришни буюрди. Салибчилар Константинополнинг янги лотин императори этиб фландриялик Балдwин И ни танладилар. У бошқа князлар ва Венеция Республикаси билан биргаликда империяни ўзаро бўлиб олди. Улар ҳеч қачон Қуддусга етиб бора олмадилар[33]. Константинополдаги бу янги Лотин империясининг ҳукмронлиги 1261-йилгача давом этди, ўшанда Мичаэл ВИИИ Палаиологос бошчилигидаги византияликлар шаҳарни ва айрим чекка ҳудудларни қайта забт этдилар[33]. Шундан кейин Константинопол ҳеч қачон ўзининг аввалги шуҳратини тиклай олмади. Гуллаб-яшнаган метропол ўрнига Константинопол қишлоқлар тўпламига айланган ва қисман ярим бўш ҳолатга келиб қолган. Тарихчи Ибн Баттута шаҳар деворлари ичида экинзорлар борлигини қайд этган. 1453-йилга келиб, шаҳар аввалги аҳолининг ўндан биридан ҳам камроқ аҳолига эга эди.

Усмонийлар империяси

Шаҳар расмий равишда Усмоний турк тилида расмий равишда Костантиние (قسطنطينيه деб аталган боълиб, бу ном арабча ал-Қусṭанṭīнийяҳ القسطنطينية – „Константин шаҳри“ номидан олинган) деб аталган. Бироқ империядаги христианлар шаҳарни юнон тилидаги асл номи каби Кōнстантиноуполис (Κωνσταντινούπολις) деб аташда давом этган. Франсуз, инглиз ҳамда бошқа европа тилларида ёзувчи кишилар унинг лотинлаштирилган вариантларидан фойдаланган. Шаҳар 1453-йилда забт этилганидан бошлаб 1922-йилда империя қулгунига қадар Усмонийлар империясининг пойтахти бўлган.

Забт этилиши

Мелчиор Лорcк – Константинопол манзараси (ХВИ аср)

1453-йил 29-майда 53 кунлик қамалдан сўнг, Усмонийларнинг ҳужум тўплари Константинопол деворларига улкан дарз етказди. Шундан соънг султон Меҳмед ИИ Фотиҳ Константинополга кирди. Шаҳар Усмонийлар империясининг тўртинчи ва сўнгги пойтахтига айланди.

Султон Меҳмед ИИ қамални 1453-йил 6-апрелда бошлаб берган эди. У бу тадбир учун тўплар ва бомбалар ясатиш мақсадида муҳандисларни ёллади. Шунингдек, султон аскарларни руҳан қўллаб-қувватлаш мақсадида олимлар ва имомларни ҳам тўплади. Шариатга мувофиқ, султон Меҳмед Византия императори Константин ХИ Палаиологосга (1449–1453) шаҳарни таслим этиши учун 3 марта имконият берди[34]. Султон шаҳар аҳолиси, уларнинг бойликлари хавфсизлиги, эътиқоди ва обрўсини сақлаб қолишни кафолатлаган эди. Константин бу таклифни мардонавор равишда рад этди[35]. 1 ойдан ортиқ давом этган жанглардан сўнг, султон Меҳмеднинг маслаҳатчилари шаҳарни забт этишга боълган умидларини йўқота бошладилар. Уларнинг маслаҳати ва қаршиликларига қарамай, султон Меҳмед жангни давом эттирди. Сўнгги ҳужум арафасидаги кечада султон шаҳарни забт этишга қаратилган аввалги уринишларни ўрганиб, муваффақият келтириши мумкин бўлган усулларни ажратиб олди. 1453-йил 29-май тонгида султон азон айтишни буюрди[36]. Бу диний сабабларга кўра адо этиладиган одатдаги намоз эмас, балки душманни қўрқитиш усулининг бир кўриниши эди. Бутун Усмонийлар лашкарининг тиз чўкиб намоз ўқиши византияликлар руҳиятини танларидан олдин енгиб қўйиш учун мўлжалланган ваҳимали бирлик намойиши эди[36].

Жанг бошланганидан кейин яна 48 кун давом этди. Девор қулай бошлаган пайтда Константин ёрдам сўраб Папага хат юборди. Жавобан Папалик қўшимча кучлар, қуроллар ва таъминотлар билан лиқ тўла 5 та кема юборди. Яна бир мудофаа тактикаси сифатида Константин Усмонийлар қўшини кемаларини киритмаслик учун Олтин Шохни тўсиб қўйди. Султон Меҳмед эса одамлари ёрдамида ёғланган дарахт шохлари орқали йўл ётқиздириб, Галата орқали қуруқликдан 80 та кемани олиб ўтди. Уларни душман кемаларининг орқа томонидан Олтин Шохга туширди. Усмоний кемалари денгиз жангида Византия кемаларини ёқиб юборди[37].

Бу мағлубиятдан кейин ҳам Византия қўшини қаршилик кўрсатишда давом этганлиги сабабли, султон ўзининг махфий қуроли улкан кўчма минорани ишга туширди. Ушбу минора кўплаб аскарларни сиғдира олган, улар шаҳар деворлари билан бир хил баландликда жойлашиб, Константинополга бостириб киришни анча осонлаштирган. Шаҳар ичига кирган Усмонийлар қоъшинининг биринчи гуруҳи деярли дарҳол ўлдирилди, натижада, бошқа Усмоний жангчилари орқага чекина бошладилар. Буни кўриб, султон ўз аскарларини руҳлантирди. Султоннинг руҳлантирувчи чиқишидан кўп ўтмай, Усмонийлар жангчилари деворни икки жойидан ёриб, шаҳарга кириб бордилар. Шаҳарни сақлаб қолишнинг сўнгги уринишида Константин қиличини кўтариб, душманга қарши ҳужум қилди, бироқ у мағлуб бўлди ва ўлдирилди[38].

Ниҳоят, Константинопол Усмонийлар империяси қоълига оътди. Султон Меҳмед бугунги кунда Топкапı дарвозаси номи билан машҳур боълган жойдан шаҳарга кириб келди. У дарҳол отига миниб, София ибодатхонаси томон ёъл олди ва уни босиб олишни буюрди. Султон у ерга бир имомни чақиртириб, мусулмон эътиқодининг асосий баёни калимаи шаҳодатни тиловат қилишни буюрди: „Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва гувоҳлик бераманки, Муҳаммад (с.а.в) унинг бандаси ва элчисидир“[39]. Султон Меҳмед православ соборини ислом масжидига айлантирди ва шу тариқа Константинополда турк ҳукмронлигини мустаҳкамлади. Меҳмед шаҳарни 3 кун давомида талон-тарож қилишни буюрди[40]. Талон-тарождан сўнг Меҳмеднинг Константинопол ҳақидаги асосий ташвиши шаҳар мудофаа иншоотларини қайта тиклаш ва аҳолини қайта жойлаштириш билан боғлиқ эди. Ҳудуд забт этилганидан кейин дарҳол қурилиш ишлари бошланди. Бу ишлар деворларни таъмирлаш, қалъа қуриш ва янги сарой барпо этишни ўз ичига олган[41]. Султон Меҳмед ўз империяси бўйлаб мусулмонлар, насронийлар ва яҳудийларнинг шаҳарга қайта кўчиб келиб, бу ерда яшаши ҳақида фармонлар берди. Меҳмед сентябр ойига қадар 5000 хонадонни Константинополга кўчириб келтиришни талаб қилди[42].

Империя пойтахти

1459-йилга келиб, султон Меҳмед Константинопол шаҳрига фаровонлик багъишлаш учун катта куч сарфлай бошлади. Шаҳарнинг бир неча маҳаллаларида диний-маърифий вақфлар ташкил этилди. Бу ҳудудлар илоҳиёт мактаби, мактаб (ёки, одатда, масжид билан боғланган мадраса[43]), жамоат ошхоналари ва масжиддан иборат эди[34]. Ўша йили султон Меҳмед Константинополдан қул ёки қочқин сифатида кетиб қолган барча юнонларга шаҳарга қайтишга рухсат бериш ҳақида фармонлар юборди. Бу чора-тадбирлар натижасида шаҳар яна бир бор гуллаб-яшнаган пойтахтга айланди. Эндиликда шаҳар Усмонийлар империясининг пойтахти сифатида равнақ топган эди[34].

Усмонийлар империясининг 10-султони Сулаймон И 1520–1566-йилларда Усмонийлар империясига ҳукмронлик қилди ва бу давр буюк бадиий ва меъморий ютуқлар даври бўлди. Машҳур меъмор Хўжа Синон шаҳарда кўплаб масжидлар ва бошқа улкан биноларни лойиҳалаштирди. Шу билан бирга Усмонийларкерамикаси ва хаттотлик санъати ҳам гуллаб-яшнади. Ўша даврда қурилган кўплаб теккелар ҳозиргача сақланиб қолган, айримлари масжид сифатида, бошқалари эса музейга айлантирилган. Буларга мисол тариқасида Жарроҳий теккеси, шунингдек, Сумбул афанди ва Рамазон афанди масжидлари ҳамда Фотиҳдаги мақбаралар, Беёғлудаги Галата мавлавийхонаси, Бешиктошдаги Яҳё афанади теккеси ва Кадıкöйдаги Бектошия теккесини келтириш мумкин.

Мармар денгизидаги Босфор бўғозининг жанубий кириш қисмидан ғарб томонга қараб олинган Истанбулнинг тарихий яриморолининг панорамали манзараси. Чапдан ўнгга қараб Мовий масжид, Аясофя ва Топкапı саройи кўриниб турибди, шунингдек, Константинопол денгиз деворларининг сақланиб қолган қисмлари ҳам кўринади. Суратнинг энг ўнг томонида, Олтин Шохнинг нариги томонида Галата минораси кўринмоқди. Мовий масжид билан Аясофя оралиғида, қирғоқ яқинида, Византия даврига оид „Мангана“ (Қурол-аскария) мажмуасининг равоқлари ва гумбазлари ҳамда унинг ичида жойлашган „Авлиё Георгий монастири“ кўриниб туради (Саройбурнуга яқин жойлашгани сабабли, Мангана монастири ХИИИ асрдан бошлаб Босфорни „Авлиё Георгийнинг қўли“ деб атаган ғарбий денгизчилар учун машҳур мўлжал бўлган)[44]. Аясофянинг ўнг томонида эса Ая Ирина черковининг гумбази кўзга ташланади.

Византия империясининг сўнгги йилларида Константинопол аҳолиси мунтазам равишда камайиб борди. Натижада, улуғ салтанат шаҳри ўзининг собиқ шон-шуҳрати соясида қолиб кетди. Усмонийлар ҳукмдори султон Меҳмед ИИ нинг ушбу шаҳарни забт этиши унинг томонидан амалга ошириладиган улкан ишларнинг дебочаси эди. Султон, шунингдек, қадимий шаҳарга бутунлай янги космополит ижтимоий тузилма беришни мақсад қилган эди. Византия аҳолисининг қолган асосий қисми, яъни 30 000 га яқин киши коъчириб юборилди. Турк йилномачиси Ошиқпошозоданинг сўзларига кўра:

Шундан сўнг Меҳмед ўзининг барча ерларига ходимлар юбориб, ким хоҳласа, Константинополга келиб, у ердаги уйлар, мевали ва манзаралари боғларга ўз мулки сифатида эгалик қилиши мумкинлигини эълон қилди… Шунга қарамай, шаҳар аҳоли билан гавжум бўлмади. Шунда султон ҳар бир диёрдан бой-у камбағал, турли оилалар зўрлик билан келтирилишини амр этди… ва эндиликда бу шаҳар аҳоли билан тўла бошлади[45].

Султон Меҳмеднинг шахсан ўзи империянинг янги пойтахтини барпо этишга катта қизиқиш билан ёндашди. Унинг буйруғига кўра, Муқаддас Ҳаворийлар черкови ҳудудида, Византия императорларининг эски қабристони ўрнида улкан Фотиҳ масжиди ва мадрасаси барпо этилди. Аста-секин буюк насроний шаҳри буюк мусулмон шаҳрига айлана борди. Шундай бўлса-да, камида ХХ асрга қадар шаҳар бутунлай исломий тус олмади. Турли-туман кўникма ва малакалари зарур бўлган славянлар, юнонлар, яҳудийлар ва арманларга кейинчалик „олам паноҳ“ номи билан танилган ушбу шаҳарга жойлашишига рухсат этилди. 1477-йилги рўйхатга кўра, шаҳарда 9 486 та уйда мусулмонлар, 3 743 та уйда юнонлар, 1 647 та уйда яҳудийлар, 267 та уйда Қримдан келган насронийлар ва 31 та уйда лўлилар истиқомат қилар эди. Султон Меҳмед ўша даврда ҳануз Константинопол номи билан аталган шаҳарни православ патриархати маркази сифатида ҳам қайта тиклади.

Луиги Маер томонидан чизилган Константинопол манзараси
Саройбурну манзарасининг Перадан кўриниши. Чап томонда Босфор, ўнг томонда Олтин Шохнинг кириш қисми, уфқда эса Мармар денгизи ва Шаҳзодалар ороллари кўринмоқда

Галата қалъаси атрофида италян ҳамжамияти ҳам бор эди. Шаҳар қулаши арафасида таслим бўлганликлари туфайли султон Меҳмед уларга маълум даражада ўзини-ўзи бошқариш ҳуқуқини сақлаб қолишга рухсат берди. Кейинги авлодлар давомида улар Усмонийлар саройи учун таржимон ва дипломатларни етказиб бериб турдилар. 1517-йилдаМисрнинг забт этилиши ва султоннинг халифа мақомини қабул қилиши ортидан Константинопол мусулмонлар назарида қўшимча аҳамият касб этди. Султон Сулаймон И ва унинг ворислари қурдирган масжидлар шаҳар юзига ҳозиргача сақланиб қолган ноёб кўриниш берди. Бироқ турли жамоалар ҳануз ўзига хос, чегараланган маҳаллаларда яшашда давом этардилар.

ХВИ аср Хитой географик рисоласида Константинопол/Истанбул қуйидагича таърифланган:

Шаҳарнинг икки девори бор. Шаҳарда мустақил ҳукмдор яшайди. Бу ерда бошига салла ўраган мусулмонлар ва хитой-ҳанлар бор. Таржимонлар бор. Одамлар суғорилмайдиган ерларни экин экиб ўзлаштирган. Унинг ҳеч қандай ўзига хос маҳсулотлари йўқ[46].

Бу ерда таржимонлар борлиги ҳақидаги маълумот шаҳар кўп тилли, турли маданиятларга эга, космополит марказ бўлганидан далолат беради. Аммо „хитой-ҳанлар“нинг мавжуд бўлгани ҳақидаги даъво шубҳали[46].

ХВИИИ асргача бу ерда яшаш даражаси ҳеч бўлмаганда Европанинг аксар қисмлариники билан тенг эди. Масалан, ХВИ–ХВИИИ асрларда шаҳардаги ҳунарманд ишчиларнинг иш ҳақи даражаси жанубий ва марказий Европа даражасига яқин бўлган[47].

Пойдевор

Катта бозор (1455) ва Топкапı саройи (1459) шаҳар турклар томонидан забт этилганидан кейинги йилларда қурилган. Масжидлар, хусусан, Фотиҳ масжиди (1463) ва улар билан боғлиқ мактаблар, жамоат ҳаммомларини қуриш учун диний вақфлар таъсис этилган. Шаҳарни куч ишлатиш ва рағбатлантириш ёъли билан аралаш усулда аҳоли билан қайта тўлдиришга тўғри келган.

Пири Реиснинг „Китаб-ı Баҳрие“ китобининг ХВИИ аср нусхасидаги шаҳар харитасида шаҳар Костантинийе деб аталади (Wалтерс санъат музейи тўплами). Харитада жануб юқорида, шимол пастда жойлашган. Юқори қисмида Шаҳзодалар ороллари кўрсатилган. Ўнг томонда қадимги Константинопол ёки Стамбул шаҳри (ҳозирги Фотиҳ) жойлашган. Пастки ўнг томонда Олтин Шохнинг нариги томонида Пера (Беёğлу) тасвирланган. Чап томонда эса Босфор бўғози ортида Осиё қисмидаги Истанбул (Üскüдар/Сcутари, Кадıкöй) жойлашган.

Султон Сулаймон ҳукмронлиги даври юксак бадиий ва меъморий ютуқлар даври бўлган. Меъмор Синон шаҳарда кўплаб масжидлар ва бошқа улкан иншоотларни лойиҳалаган, шу билан бирга Усмонийларнинг керамика санъати ва хаттотлиги ҳам равнақ топган.

Ислом оламида кенг тарқалган ва шаҳарнинг забт этилишида фаол иштирок этган кўплаб тарафдорларга эга бўлган сўфий тариқатлар пойтахтга келиб жойлашган. Усмонийлар даврида биргина шу шаҳарнинг ўзида 100 дан ортиқ текке фаолият юритган. Бу теккаларнинг кўпи ҳозиргача сақланиб қолган, айримлари масжид, бошқалари эса музей сифатида хизмат қилмоқда.

Замонавийлашуви

Йиллар ўтиши билан аҳоли сони ортиб борди. Султон Меҳмед вафот этган пайтда тахминан 80 000 кишидан иборат бўлган аҳоли сони ХВИИ асрга келиб 300 000 кишига, 1800-йилга келиб эса 400 000 кишига етди. Европа, Осиё ва Африкага чўзилган империя пойтахти сифатида шаҳар бир неча чет эл элчихоналари жойлашган муҳим дипломатик марказга айланди. 1922-йилдан кейин Греция ва Туркия ўртасидаги урушдан сўнггина вазият ўзгара бошлади[манба керак].

Шаҳар 1870-йиллардан бошлаб кўприклар қурилиши, тўлақонли сув таъминоти тизимининг яратилиши, электр ёритгичларидан фойдаланиш, шунингдек, трамвайлар ва телефонларнинг жорий этилиши билан замонавийлашиб борди.

1870-йилларда шаҳарнинг панорамали манзараси, Галата минорасидан кўриниши

Туркия Республикаси

Истанбулдаги этно-диний гуруҳлар (1896–1965). 1896-йилда 50.5% мусулмон аҳолиси билан кўп маданиятли шаҳар 1925-йилдан кейин, асосан, мусулмонлар яшайдиган шаҳарга айланди (Қаранг: Истанбул демографияси).

1915-йилда Усмонийлар империяси Марказий давлатлар томонида Биринчи жаҳон урушига кирганидан сўнг, Биринчи денгиз лорди Wинстон Чурчилл бошчилигидаги Қироллик флоти етакчилигида Иттифоқчилар Константинополни эгаллаш учун ҳарбий операция бошладилар. Бироқ бу уриниш Гелиболу юриши чоғида Британия армияси ва АНЗАC десант кучларининг Усмонийлар қўшини томонидан қайтариб ташланиши натижасида муваффақияцизликка учради[48]. Биринчи жаҳон уруши тугагач, Мондрос шартномаси ва Сèврес шартномасига кўра, Константинопол Антанта қўшинлари томонидан босиб олиниши белгиланди. 1918-йил 13-ноябрда Антанта қўшинларининг Константинополни босиб олиш ҳаракатлари бошланди ва бу ҳолат 1923-йил 4-октябрда Лозанна шартномаси билан расман якунланди[49].

1923-йил 29-октябрда (ўша вақтда Мустафо Кемал пошо номи билан танилган) Мустафа Кемал Ататüрк бошчилигида Туркия мустақиллик уруши чоғида Туркия Республикаси тузилгач, пойтахт Константинополдан Ангорага (ҳозирги Анқара) кўчирилди. Натижада, аҳоли сони 1914-йилдаги тахминан 1 125 000 кишидан 1924-йилда қарийб 500 000 кишига тушиб кетди, бироқ ХХ асрнинг кейинги даврида аҳоли мунтазам равишда ўсиб борди ва 2000-йилда метрополитен аҳолиси 10 миллиондан ошди.

Шаҳарнинг ҳозирги номи „Истанбул“ ўрта асрлар юнон тилида „εἰς τὴν Πόλιν“ [ис тин ˈполин], яъни „шаҳарга“ деган иборанинг туркча талаффуз ва шаклга мослашган қисқартирилган варианти ҳисобланади. Бу ибора узоқ вақт давомида маҳаллий аҳоли орасида оғзаки нутқда кенг қўлланиб келган. Константинопол номи эса 1928-йилда Туркия лотин алифбосини қабул қилгунига қадар халқаро миқёсда қўлланиб келган. Шундан сўнг Туркия ҳукумати бошқа давлатларни ҳам ўз тилларида ва почта тизимларида шаҳарнинг туркча номи „Истанбул“дан фойдаланишга ундаган[манба керак]. 1929-йилда „Ллойд’с“ агентларига телеграммалар эндиликда „Истанбул“ ёки „Стамбоул“ номига йўлланиши кераклиги хабар қилинди. Бироқ Тҳе Тимес газетасининг хабар беришича, хатлар „Cонстантинопле“ номи билан ҳам етказиб берилган[50]. Шу билан бирга Тҳе Неw Ёрк Тимес ўша йили „Cонстантинопле“ манзилига юборилган хатлар энди ушбу манзилга етказилмаслиги мумкинлигини маълум қилган[51]. 1929-йилда турк миллатчилари инглиз тилидаги „Cонстантинопле“ ўрнига „Истанбул“ номидан фойдаланишни фаол тарғиб қилдилар[52]. АҚШ давлат департаменти „Истанбул“ номидан 1930-йил май ойидан бошлаб фойдалана бошлаган[53].

Янги Туркия Республикаси миллатчилик тўлқини асосида барпо этилгач, пойтахтлик мақомидан маҳрум бўлган Истанбулдан юнон ва арман аҳолисининг катта қисми оммавий равишда кўчиб кетди. 1955-йилдаги погромдан сўнг эса қолган озчилик ҳам шаҳардан чиқиб кетди.

Республиканинг дастлабки йилларида янги пойтахт Анқарага устувор аҳамият берилиши туфайли Истанбул эътибордан четда қолди. Бироқ 1940-йиллар охири – 1950-йиллар бошидан бошлаб Истанбул катта таркибий ўзгаришларни бошдан кечирди. Шаҳар бўйлаб янги оммавий майдонлар (масалан, Таксим майдони), кенг кўчалар ва хиёбонлар қурилди, бу ишлар доирасида кўпинча кўплаб тарихий бинолар бузиб ташланди.

1955-йил сентябрда Истанбулдаги погром пайтида кўплаб этник юнонларга тегишли савдо ва бизнес обектлари вайрон қилинди. Бу ҳолат юнонларнинг шаҳар ва умуман Туркиядан чиқиб кетишини тезлаштирди. Шунингдек, яҳудийлар, арманлар ва грузинлар ҳам ҳужум нишонига айланган.

1970-йиллардан бошлаб Истанбул аҳолиси кескин равишда тезликда ўса бошлади. Бунга сабаб Онадўлидан кўплаб одамлар шаҳар чеккаларида барпо этилган кўплаб янги заводларда иш топиш мақсадида Истанбулга кўчиб кела бошладилар. Шаҳар аҳолисининг бу кескин ва кутилмаган ўсиши уй-жой қурилишига бўлган талабни кескин оширди ва илгари чекка ҳудуд ҳисобланган кўплаб қишлоқлар ҳамда ўрмонлар Истанбулнинг йирик метропол ҳудудига қўшилиб кетди.

1995-йил март ойида Ғози қирғини воқеаларида 23 киши ҳалок бўлди, юзлаб одамлар яраланди. Воқеалар маҳалладаги бир нечта қаҳвахонага уюштирилган қуролли ҳужумдан бошланди. Унда бир алавий диний етакчи шахс ўлдирилди. Намойишлар ҳам Ғозида, ҳам Истанбулнинг Осиё қисмидаги Умрание туманида бўлиб ўтди. Бунга жавобан полиция ҳужумчиларни ўққа тутди[54].

Реcеп Таййип Эрдоğан 1994–1998-йилларда Истанбул мери лавозимида хизмат қилди[55]. Кейинчалик эса Туркия бош вазири ва Туркия президенти этиб тайинланди.

2013-йилда Таксим майдони Гези боғи норозилик намойишлари марказига айланди. Намойишчилар матбуот эркинлиги, сўз ва йиғилиш эркинлиги, шунингдек, ҳукуматнинг Туркиядаги дунёвийлик тамойилларига аралашуви билан боғлиқ масалалар бош бўлган кенг кўламли муаммоларга қарши норозилик билдирдилар[56].

2016-йил январ ойида машҳур Аҳмадия масжиди яқинидаги Султонаҳмет майдонида уюштирилган ўз жонига қасд қилиш йўли билан амалга оширилган ҳужум натижасида 10 нафар немис туристи ҳалок бўлди[57].

2016-йил июлда Туркияда давлат тўнтаришига уриниш содир бўлди. Бир нечта назоратдан чиққан ҳукумат бўлинмалари ҳудудни эгаллаб олди, бироқ бир неча соат ичида уларнинг ҳаракати бартараф этилди. Тўнтаришга уринишда иштирок этган қўшинлар Истанбулдаги Босфор кўпригида таслим бўлди[58].

2016-йил декабрида олий лига жамоаси „Беşиктаş“ футбол стадиони ташқарисида полиция ходимларига қарши уюштирилган икки томонлама портлаш оқибатида 38 киши ҳалок бўлди, яна кўплаб кишилар яраланди[59].

2016-йил 20-декабрда Европа ва Осиёни боғловчи биринчи автомобил туннели очилди. Туннелнни қуриш 5 йилдан ортиқ вақт олди. Евросиё туннелининг 5,4 километр (3,3 мил) қисми Истанбулдаги Босфор бўғози остидан ўтади[60].

2017-йил 1-январда Истанбулдаги ҳашаматли тунги клубга Янги йил кечаси уюштирилган ҳужумда 39 киши ҳалок бўлди. Кейинчалик бу жиноят бўйича „Исломий давлат“ гуруҳи аъзоси қўлга олинди[61].

2019-йил июн ойида Туркиянинг асосий мухолиф партияси Истанбул маҳаллий сайловларининг қайта ўтказилишида ғалаба қозонди ва натижада, Республика Халқ партияси (CҲП) номзоди Икром Имомўғли янги Истанбул мери этиб сайланди[62].

Истанбулнинг янги аэропорти 2018-йил октябрида очилди, бироқ йўловчи рейслари 2019-йил апрелидан, юк ташиш хизматлари эса 2022-йил февралидан амалга оширила бошлади. Янги Истанбул аэропорти эски Ататüрк аэропорти ўрнини эгаллади[63]. Янги Истанбул аэропорти йўловчи оқими бўйича дунёдаги энг йирик аэропортлардан бири ҳисобланади[64][65].

2022-йил ноябр ойида Истанбулнинг гавжум Истиқлол хиёбонида содир бўлган кўча портлаши 6 нафар кишининг ўлимига ва 80 дан ортиқ одамнинг яраланишига сабаб бўлди. Туркия расмийлари бу ҳужумда Курдистон ишчилар партияси (ПКК) ва Сурия курд милициясини (ЙПГ) айблади. ПКК эса ўзининг бу воқеага алоқадорлигини рад этди[66].

2023-йил август ойи ҳолатига кўра, Истанбулда Сурия фуқаролар уруши оқибатида шаҳарга келган 530 000 дан ортиқ қочқин истиқомат қилмоқда. Бу кўрсаткич Туркиядаги барча шаҳарлар орасида энг юқориси ҳисобланади[67].

2025-йил март ойида Истанбул кўчаларида юз минглаб демократия тарафдори бўлган намойишчилар тўпланиб, Туркия президенти Реcеп Таййип Эрдоğаннинг асосий сиёсий рақиби ҳисобланган шаҳар ҳокими Икром Имомўғлини қўллаб-қувватлашларини билдирдилар. Имомўғли коррупсия айбловлари билан ҳибсга олинган бўлиб, унинг тарафдорлари бу айбловларни сиёсий сабаблар билан боғлиқ деб баҳолаганлар[68].

Изоҳлар

  1. ↑ Византия (Византий) шаҳрига, асосан, энсиклопедик ёки бошқа учламчи манбаларда, қатъий равишда милоддан аввалги 667-йилда асос солинган деб кўрсатилади. Тарихчилар шаҳар асос солинган аниқ йил борасида баҳслашиб келишган. Одатда, милоддан аввалги В аср тарихчиси Геродотнинг асари манба сифатида келтирилади, унда шаҳарга Чалcедон ташкил этилишидан 17 йил кейин асос солингани айтилади[8], Чалcедонга эса тахминан милоддан аввалги 685-йилда асос солинган. Тарихчи Эусебиус ҳам Чалcедон асос солинган йил сифатида милоддан аввалги 685-йилни коърсатади, бироқ Византионга милоддан аввалги 659-йилда асос солинган деб ҳисоблайди[9]. Янги давр тарихчилари орасида Cарл Роэбуcк эса шаҳарнинг асос солиниши сифатида милоддан аввалги 640-йилларни таклиф қилган[10]. Бошқа тарихчилар шаҳарга бундан ҳам кейинроқ асос солинган деган фикрларни илгари сурган. Шунингдек, бу қарашлар Чалcедонга ҳам айнан қачон асос солингани борасида муҳокамаларга сабаб боълган. Кўплаб манбаларда милоддан аввалги 685-йил коърсатилса[11], бошқаларда милоддан аввалги 675-йил[12], ҳатто милоддан аввалги 639-йил ҳам қайд этилган (бу ҳолда Византияга милоддан аввалги 619-йилда асос солинган бўлади)[9]. Айрим манбаларда Византиянинг асос солиниши милоддан аввалги ВИИ асрга оид деб кўрсатилади.

Манбалар

  1. ↑ „Истанбул'с анcиэнт паст унеартҳед“ (эн-ГБ). ББC (2009-йил 10-январ). Қаралди: 2021-йил 5-август.
  2. ↑ Алган, О.; Ялçıн, М.Н.К.; Öздоğан, М.; Йıлмаз, Й.C.; Сарı, Э.; Кıрcı-Элмас, Э.; Йıлмаз, İ.; Булкан, Ö. эт ал. (2011). "Ҳолоcене cоастал чанге ин тҳе анcиэнт ҳарбор оф Еникапı–İстанбул анд иц импаcт он cултурал ҳисторй". Қуатернарй Ресеарч 76 (1): 30. дои:10.1016/ж.йқрес.2011.04.002. 
  3. ↑ „Бу кеşиф тариҳи деğиşтирир“. ҳурриет.cом.тр (2008-йил 3-октябр).
  4. ↑ „Мармарай казıларıнда тариҳ гüн ışığıна çıктı“. фотогалери.ҳурриет.cом.тр. 2015-йил 18-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 7-январ.
  5. ↑ „Cултурал Детаилс оф Истанбул“. Републиc оф Туркей, Министер оф Cултуре анд Тоурисм. 2007-йил 12-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 2-октябр.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 Жанин, Раймонд. Cонстантинопле бйзантине. Институт Франçаис д'Éтудес Бйзантинес, 1964 — 10фф-бет. 
  7. ↑ „Плинй тҳе Элдер, боок ИВ, чаптер ХИ“ (2016-йил 29-декабр). — „Он леавинг тҳе Дарданеллес wе cоме то тҳе Бай оф Cастҳенес, ... анд тҳе промонторй оф тҳе Голден Ҳорн, он wҳич ис тҳе тоwн оф Бйзантиум, а фреэ стате, формерлй cаллед Лйгос; ит ис 711 милес фром Дураззо,...“. 2016-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-август.
  8. ↑ Ҳеродотус Ҳисториэс 4.144, транслатед ин Де Сéлинcоурт 2003, с. 288
  9. ↑ 9,0 9,1 Исааc 1986, с. 199
  10. ↑ Роэбуcк 1959, с. 119, алсо ас ментионед ин Исааc 1986, с. 199
  11. ↑ Листер 1979, с. 35
  12. ↑ Фреэлй 1996, с. 10
  13. ↑ Блоом, Жонатҳан; Блаир, Шеила С.; Блаир, Шеила. Грове Энcйcлопедиа оф Исламиc Арт & Арчитеcтуре: Тҳреэ-Волуме Сет (эн). ОУП УСА, 2009-05-14 — 1-бет. ИСБН 978-0-19-530991-1. 
  14. ↑ „Истанбул | Ҳисторй, Популатион, Мап, & Фаcц“ (эн). Энcйcлопедиа Британниcа. Қаралди: 2021-йил 4-август.
  15. ↑ 15,0 15,1 Смитҳ, Wиллиам Георге. А Неw Cлассиcал Диcтионарй оф Греэк анд Роман Биограпҳй, Мйтҳологй анд Геограпҳй, 1860 — 1003-бет. 
  16. ↑ Ҳарл, Кеннетҳ „Эарлй Медиэвал анд Бйзантине Cивилизатион: Cонстантине то Cрусадес“ (2015-йил 26-август). 2015-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-август.
  17. ↑ Босwортҳ, Cлиффорд Эдмунд. Ҳисториc Cитиэс оф тҳе Исламиc Wорлд (эн). БРИЛЛ, 2007-01-01 — 210-бет. ИСБН 978-90-04-15388-2. 
  18. ↑ ББC: „Истанбул’с анcиэнт паст унеартҳед“ Публишед он 10 Жануарй 2007. Ретриэвед он 3 Марч 2010.
  19. ↑ Ҳüрриет: Бу кеşиф тариҳи деğиşтирир (2 Оcтобер 2008)
  20. ↑ „Ҳüрриет: Пҳотос фром тҳе Неолитҳиc сите, cирcа 6500 БC“. 2015-йил 18-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 7-январ.
  21. ↑ „Cултурал Детаилс оф Истанбул“. Републиc оф Туркей, Министер оф Cултуре анд Тоурисм. Қаралди: 2007-йил 2-октябр.
  22. ↑ Плинй тҳе Элдер, боок ИВ, чаптер ХИ:
    . "Он леавинг тҳе Дарданеллес wе cоме то тҳе Бай оф Cастҳенес, ... анд тҳе промонторй оф тҳе Голден Ҳорн, он wҳич ис тҳе тоwн оф Бйзантиум, а фреэ стате, формерлй cаллед Лйгос; ит ис 711 милес фром Дураззо, ..."
    [Усурпед!]
  23. ↑ 23,0 23,1 Ваилҳé, С. (1908). "Cонстантинопле". Cатҳолиc Энcйcлопедиа. 4. Неw Ёрк: Роберт Апплетон Cомпанй. ҳттп://www.неwадвент.орг/cатҳен/04301а.ҳтм. <!--->
  24. ↑ Георгаcас, Деметриус Жоҳн (1947). "Тҳе Намес оф Cонстантинопле". Трансаcтионс анд Проcеэдингс оф тҳе Америcан Пҳилологиcал Ассоcиатион (Тҳе Жоҳнс Ҳопкинс Университй Пресс) 78: 347–67. дои:10.2307/283503. :352фф
  25. ↑ Плинй тҳе Элдер, боок ИВ, чаптер ХИ:
    . "Он леавинг тҳе Дарданеллес wе cоме то тҳе Бай оф Cастҳенес, ... анд тҳе промонторй оф тҳе Голден Ҳорн, он wҳич ис тҳе тоwн оф Бйзантиум, а фреэ стате, формерлй cаллед Лйгос; ит ис 711 милес фром Дураззо, ..."
    [Усурпед!]
  26. ↑ 26,0 26,1 Ҳунт, Лйнн. Тҳе Макинг оф тҳе Wест, Пеоплес анд Cултурес. 2нд эд. А, То 1500. Марй Доугҳертй анд Денисе Б. Wйдра. Бостон: Бедфорд/Ст. Мартинъс, 2005. п. 248
  27. ↑ Ҳунт, Лйнн. Тҳе Макинг оф тҳе Wест, Пеоплес анд Cултурес. 2нд эд. А, То 1500. Марй Доугҳертй анд Денисе Б. Wйдра. Бостон: Бедфорд/Ст. Мартинъс, 2005. п. 253
  28. ↑ Ҳунт, Лйнн. Тҳе Макинг оф тҳе Wест, Пеоплес анд Cултурес. 2нд эд. А, То 1500. Марй Доугҳертй анд Денисе Б. Wйдра. Бостон: Бедфорд/Ст. Мартинъс, 2005. п. 272
  29. ↑ Ҳунт, Лйнн. Тҳе Макинг оф тҳе Wест, Пеоплес анд Cултурес. 2нд эд. А, То 1500. Марй Доугҳертй анд Денисе Б. Wйдра. Бостон: Бедфорд/Ст. Мартинъс, 2005. п. 253
  30. ↑ Ҳунт, Лйнн. Тҳе Макинг оф тҳе Wест, Пеоплес анд Cултурес. 2нд эд. А, То 1500. Марй Доугҳертй анд Денисе Б. Wйдра. Бостон: Бедфорд/Ст. Мартинъс, 2005. п. 291
  31. ↑ Ҳунт, Лйнн. Тҳе Макинг оф тҳе Wест, Пеоплес анд Cултурес. 2нд эд. А, То 1500. Марй Доугҳертй анд Денисе Б. Wйдра. Бостон: Бедфорд/Ст. Мартинъс, 2005. п. 292
  32. ↑ Ҳунт, Лйнн. Тҳе Макинг оф тҳе Wест, Пеоплес анд Cултурес. 2нд эд. А, То 1500. Марй Доугҳертй анд Денисе Б. Wйдра. Бостон: Бедфорд/Ст. Мартинъс, 2005. пп. 313–314
  33. ↑ 33,0 33,1 33,2 Ҳунт, Лйнн. Тҳе Макинг оф тҳе Wест, Пеоплес анд Cултурес. 2нд эд. А, То 1500. Марй Доугҳертй анд Денисе Б. Wйдра. Бостон: Бедфорд/Ст. Мартинъс, 2005. п. 427
  34. ↑ 34,0 34,1 34,2 Иналcик, Ҳалил. „Тҳе Полиcй оф Меҳмед ИИ тоwард тҳе Греэк Популатион оф Истанбул анд тҳе Бйзантине Буилдингс оф тҳе Cитй.“ Думбартон Оакс Паперс 23, (1969): 229-249
  35. ↑ Ҳатзопоулос, Дионйсиос. „Тҳе Фалл оф Cонстантинопле.“ ҳттп://www.греэcе.орг/Ромиосини/фалл.ҳтмл (аccессед 2012-05-31). п. 6
  36. ↑ 36,0 36,1 Эверслей, Лорд. Тҳе Туркиш Эмпире фром 1288 то 1914. 3рд эд. Ҳоwард Фертиг. Неw Ёрк: Ҳоwард Фертиг Инc., 1924. п. 2
  37. ↑ Ҳатзопоулос, Дионйсиос. „Тҳе Фалл оф Cонстантинопле.“ ҳттп://www.греэcе.орг/Ромиосини/фалл.ҳтмл (аccессед 2012-05-31). п. 6
  38. ↑ Иналcик, Ҳалил. „Тҳе Полиcй оф Меҳмед ИИ тоwард тҳе Греэк Популатион оф Истанбул анд тҳе Бйзантине Буилдингс оф тҳе Cитй.“ Думбартон Оакс Паперс 23, (1969): 229-249
  39. ↑ Ҳатзопоулос, Дионйсиос. „Тҳе Фалл оф Cонстантинопле.“ ҳттп://www.греэcе.орг/Ромиосини/фалл.ҳтмл (аccессед 2012-05-31). п. 6
  40. ↑ Иналcик, Ҳалил. „Тҳе Полиcй оф Меҳмед ИИ тоwард тҳе Греэк Популатион оф Истанбул анд тҳе Бйзантине Буилдингс оф тҳе Cитй.“ Думбартон Оакс Паперс 23, (1969): 229-249
  41. ↑ Иналcик, Ҳалил. „Тҳе Полиcй оф Меҳмед ИИ тоwард тҳе Греэк Популатион оф Истанбул анд тҳе Бйзантине Буилдингс оф тҳе Cитй.“ Думбартон Оакс Паперс 23, (1969): 229-249
  42. ↑ Иналcик, Ҳалил. „Тҳе Полиcй оф Меҳмед ИИ тоwард тҳе Греэк Популатион оф Истанбул анд тҳе Бйзантине Буилдингс оф тҳе Cитй.“ Думбартон Оакс Паперс 23, (1969): 229-249. п. 236
  43. ↑ Ҳунт, Лйнн. Тҳе Макинг оф тҳе Wест, Пеоплес анд Cултурес. 2нд эд. А, То 1500. Марй Доугҳертй анд Денисе Б. Wйдра. Бостон: Бедфорд/Ст. Мартинъс, 2005. п. 330
  44. ↑ Бйзантиум 1200: Монастерй оф Саинт Георге оф тҳе Мангана
  45. ↑ Мансел, Пҳилип (Жулй 2003). "Эуропе'с Муслим Cапитал". Ҳисторй Тодай 53 (6). ҳттп://www.ҳисторйтодай.cом/пҳилип-мансел/эуропес-муслим-cапитал. 
  46. ↑ 46,0 46,1 Чен, Юан Жулиан (2021-10-11). "Бетwеэн тҳе Исламиc анд Чинесе Универсал Эмпирес: Тҳе Оттоман Эмпире, Минг Дйнастй, анд Глобал Аге оф Эхплоратионс". Жоурнал оф Эарлй Модерн Ҳисторй 25 (5): 422–456. дои:10.1163/15700658-бжа10030. ИССН 1385-3783. ҳттпс://www.аcадемиа.эду/59068575. 
  47. ↑ Батен, Жöрг. А Ҳисторй оф тҳе Глобал Эcономй. Фром 1500 то тҳе Пресент.. Cамбридге Университй Пресс, 2016 — 212-бет. ИСБН 9781107507180. 
  48. ↑ Робсон, Стуарт. Тҳе Фирст Wорлд Wар, 1 (эн), Ҳарроw, Энгланд: Пеарсон Лонгман, 2007 — 37–39-бет. ИСБН 978-1-4058-2471-2. 
  49. ↑ ; Элизабетҳ-Анне Wҳеал „Селеcт Чронологй“, Диcтионарй оф тҳе Фирст Wорлд Wар. Маcмиллан, 1995. ИСБН 978-0-85052-979-1. 
  50. ↑ Телеграпҳиc Наме Фор Cонстантинопле.. Тҳе Тимес (1929-йил 25-ноябр), с. 12.
  51. ↑ „Топиcс оф тҳе Тимес: Тҳе Пассинг оф Cонстантинопле“. Неw Ёрк Тимес (1929-йил 15-ноябр), с. 19.
  52. ↑ "ИСТАНБУЛ": Тҳе Cорреcт Wай оф Wритинг Cонстантинопле. Тҳе Манчестер Гуардиан (1929-йил 15-ноябр), с. 11., алсо ментионед ин МИСCЕЛЛАНЙ: Тҳе Наме-Чангерс. Тҳе Манчестер Гуардиан (1929-йил 16-ноябр), с. 11.
  53. ↑ „Wашингтон Аccепц "Истанбул" Ас Реплаcинг "Cонстантинопле"“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1930-йил 28-май). Қаралди: 2020-йил 1-апрел.
  54. ↑ „25тҳ Анниверсарй оф Гази Массаcре Маркед“ (эн). бианет.орг.
  55. ↑ Эбраҳим, Надеэн. „Эрдоган интент он такинг баcк Истанбул афтер пресидентиал виcторй“ (эн). CНН (2023-йил 31-май).
  56. ↑ Каракас, Бурcу. „Тен еарс афтер Туркей'с Гези протесц, соме сай воте а чанcе фор жустиcе“ (эн). Реутерс (2023-йил 26-май).
  57. ↑ Мелвин, Иан Леэ,Атика Шуберт,Дон. „Истанбул суиcиде бомбинг: Деадлиэст аттаcк он Германс ин овер 13 еарс“ (эн). CНН (2016-йил 13-январ).
  58. ↑ Жазеэра, Ал. „Туркей'с фаилед cоуп аттемпт: Алл ёу неэд то кноw“ (эн). www.алжазеэра.cом.
  59. ↑ „Истанбул Бесиктас Туркей: Стадиум бласц килл 38 пеопле“. ББC Неwс (2016-йил 10-декабр).
  60. ↑ Репортер, Стафф „Истанбул'с 56.3Б Эурасиа Туннел оффиcиаллй опенс“ (эн). Истанбул'с 56.3Б Эурасиа Туннел оффиcиаллй опенс. 2022-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган.
  61. ↑ „Истанбул Реина нигҳтcлуб аттаcк суспеcт cаптуред“. ББC Неwс (2017-йил 16-январ).
  62. ↑ Коттасовá, Исил Сариюcе, Ивана. „Истанбул элеcтион рерун wон бй оппоситион, ин блоw то Эрдоган“ (эн). CНН (2019-йил 23-июн).
  63. ↑ Фиэлд, Жамес „4 Еарс Он: Ҳоw Ис Истанбул'с Неw Аирпорт Перформинг?“. АвиатионСоурcе Неwс (2023-йил 4-март). 2023-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган.
  64. ↑ „Топ 20 бусиэст аирпорц ин тҳе wорлд cонфирмед бй АCИ Wорлд | АCИ Wорлд“ (эн-УС) (2024-йил 16-июл). Қаралди: 2024-йил 7-ноябр.
  65. ↑ „Wорлд'с Бусиэст Аирпорц бй Интернатионал Пассенгер“. Ранкинг Роялс (2023-йил 17-май).
  66. ↑ „Туркей арресц 17 овер Истанбул бомбинг – ДW – 11/18/2022“ (эн). дw.cом.
  67. ↑ „Нумбер оф Сйрианс ин Туркей Жулй 2023 – Рефугеэс Ассоcиатион“. мултеcилер.орг.тр.
  68. ↑ „Туркей протесц: Про-демоcраcй демонстраторс ретурн то Истанбул'с стреэц фор ҳуге раллй“. www.ббc.cом (2025-йил 29-март).

Адабиётлар

Қўшимча адабиётлар

  • Бояр, Эбру; Флеэт, Кате. А Соcиал Ҳисторй оф Оттоман Истанбул (Cамбридге Университй Пресс, 2010. 376 пп.) онлине ревиэw
  • Дервиş, Пелин, Бüлент Танжу, анд Уğур Танели, эдс. Беcоминг Истанбул: Ан Энcйcлопедиа (Истанбул: Офсет Япıмеви, 2008)
  • Фреэлй, Жоҳн. Истанбул: Тҳе Империал Cитй (Пенгуин, 1998). Популар ҳисторй.
  • Гöктüрк, Дениз, Левент Сойсал, анд İпек Тüрели, эдс. Ориэнтинг Истанбул: Cултурал Cапитал оф Эуропе? (Роутледге, 2010)
  • Ҳофманн, Анна; Öнcü, Айşэ (эдс.): „Ҳисторй такес Плаcе – Истанбул, Дйнамиcс оф Урбан Чанге“, ЖОВИС Верлаг Берлин 2015, ИСБН 978-3-86859-368-6
  • Иналcик, Ҳалил; Қуатаэрт, Доналд. Ан Эcономиc анд Соcиал Ҳисторй оф тҳе Оттоман Эмпире, 1300–1914.
  • Кафадар, Cемал. Бетwеэн Тwо Wорлдс: тҳе Cонструcтион оф тҳе Оттоман Стате.
  • Кафесcиоğлу, Çиğдем. Cонстантинополис/Истанбул: Cултурал Энcоунтер, Империал Висион, анд тҳе Cонструcтион оф тҳе Оттоман Cапитал (Пеннсйлваниа Стате Университй Пресс, 2009) 295 пп. онлине ревиэw
  • Кейдер, Çаğлар эд. Истанбул бетwеэн тҳе глобал анд тҳе лоcал (Роwман & Литтлефиэд Публишерс, 1999).
  • Мансел, Пҳилип. Истанбул: Cитй оф тҳе Wорлд’с Десире, 1453–1924 (Лондон: Жоҳн Муррай, 1995); Популар ҳисторй
  • Миллс, Амй Стреэц оф Меморй: Ландсcапе, Толеранcе, анд Натионал Идентитй ин Истанбул (Университй оф Георгиа Пресс, 2010) 248 пп. онлине ревиэw
  • Вогел, Чристине, Истанбул ас а ҳуб оф эарлй модерн Эуропеан дипломаcй, ЭГО – Эуропеан Ҳисторй Онлине, Маинз: Институте оф Эуропеан Ҳисторй (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-02-19 санасида архивланган), 2021, ретриэвед: 17 Марч 2021.
  • Зüрчнер, Э. Ж., Туркей а Модерн Ҳисторй.