Isteʼdod
Истеъдод, талант — ниҳоятда зўр қобилият, бирор соҳада юксак даражадаги лаёқат. У идрок, тасаввур, тафаккур, хотира, кузатувчанлик бениҳоя ўсганлигида, воқеаҳодисаларнинг янги қирраларини, уларнинг замиридаги мураккаб алоқадорликни кашф этишда кўринади. Кишининг билимларни ўзлаштириши, назарий ва амалий масалаларни ҳал этиши, ижоди, ўз билими ва малакаларини турмушга татбиқ қила билишидан унинг И. ини билиш мумкин. И. ҳақида турли назариялар мавжуд. Уларга кўра, И. худо томонидан берилади; ирсият орқали ўтади; тарбия орқали пайдо қилинади; инсондаги табиий, тугма анатомик-физиологик лаёқат муайян фаолиятда шаклланади ва ривожланади.
И. инсоннинг маълум фаолияти турида ўзини намоён этади. Билим, кўникма, малака, тажрибалар И. ривожида катта рол ўйнайди. Қобилият ёки лаёқат ўсишига ижтимоий шароит яратилганда, уни тарбиялаб камолга етказилгандагина И. юзага чиқади, И. га шахснинг меҳнацеварлиги ҳам қўшилган тақдирда янгилик ва кашфиёт пайдо бўлади. Даҳо И. нинг юксак намунаси ҳисобланади. Даҳо эгаси ба-тамом янгилик ижод этиб, ўз соҳасида оригинал йўналиш яратади.
Адабиёт
- Маҳмудов Т., Талант художника и обшество, Т., 1972.
Тилаб Маҳмудов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |