Истеъмол — иқтисодий эҳтиёжларни қондириш жараёнида моддий ва маънавий неъматлардан фойдаланиш, такрор ишлаб чиқариш жараёнининг охирги босқичи. Истеъмол турига кўра, ишлаб чиқариш истеъмоли ва ноишлаб чиқариш Истеъмол га бўлинади. Ишлаб чиқариш истеъмоли ишлаб чиқариш жараёнида хом ашё, машина, ёқилғи, ёрдамчи материаллар ва бошқалар ишлаб чиқариш воситаларининг ҳамда ишчи кучи (жисмоний ва маънавий энергия)нинг сарфланишини билдиради. Шу сабабли ишлаб чиқариш истеъмолчи бевосита ишлаб чиқариш жараёнига киради. Ноишлаб чиқариш истеъмоли ишлаб чиқариш доирасидан четда юз беради. Бу жараёнда истеъмол буюмларидан фойдаланилади ёки улар тамомила Истеъмол этилади. Бундай Истеъмол аҳоли истеъмол (ёки шахсий Истеъмол) ва ижтимоий истеъмол (умумий ижтимоий Истеъмол)га бўлинади. Шахсий Истеъмол жараёнида кишиларнинг озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой, дам олиш, саломатликни сақлаш каби бевосита шахсий эҳтиёжлари қондирилади. Умумий ижтимоий Истеъмол га бошқариш, фан, мудофаа ва б.га бўлган эҳтиёжларни қондириш киради.

Истеъмол нинг асосини моддий неъматларни ишлаб чиқариш ташкил қилади ва ишлаб чиқариш нинг асосий мақсади истеъмол га хизмат қилишдан иборат. Ўз навбатида истеъмол ҳам ишлаб чиқариш га таъсир кўрсатади. Истеъмолчи билан Истеъмол ўртасидаги боғланиш тақсимот ва айирбошлаш орқали амалга ошади. У ёки бу мамлакатда, у ёки бу тарихий даврларда истеъмолнинг умумий даражаси, аҳоли фаровонлигининг ўсиши, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланганлик даражаси билан белгиланади[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил