Isteriya
Истерия (юн. ҳйстера — бачадон; юнонлар И. ни бачадоннинг зарарланиш оқибати деб билишган) — асабий-руҳий касаллик; неврозлар гуруҳига киради, руҳият, ҳаракат, сезувчанлик ва ички аъзолар фаолиятининг функсионал бузилишлари билан ифодаланади. И. П. Павлов таъбирича, асаби заиф кишилар И. га мойил бўлади. Бош мия пўстлоғидаги тормозланиш ва қўзғалиш жараёнларининг бузилиши ва ишдан чиқиши асаб фаолиятининг турли бузилишларига олиб келади; улар баъзан истерик реаксиялар кўрини-шида кечади. И. белгилари 3 гуруҳ симптомлар билан ифодаланади: ҳаракат, сенсор (сезги) ва вегетатив бузилишлар.
Ҳаракат бузилишлари — гиперкинезлар (қалтираш, силкиниш, тутқаноқ тутиши, фалажланиш, маълум гуруҳ мускулларининг учиши, сезувчанликнинг бузилиши) билан намо-ён бўлади.
Сенсор (сезги) бузилишларга — анестезия, гипо- ва гиперестезия ҳамда истерик алгиялар киради. Истерик анестезиялар — қўлқоп, пайпоқ кўринишида бўлади. И. алгияларда бемор танасининг турли жойларида оғриқ сезади, баъзи аъзолар фаолиятининг йўқолиши, мас, кўрлик, карлик, соқовлик кузатилади.
Вегетатив бузилишлар — кўпинча юқорида айтиб ўтилган аломатлар, мас, томоқдаги ёки ҳиқилдоқдаги спазмлар, нафас олишнинг тезлашиши, ҳаво етишмаслиги билан бир вақтда бронхиал астмага ўхшаш (псевдоастматик), баъзан юрак ўйнаши ёки юрак атрофида нохуш оғриқлар пайдо бўлиши кузатилиб, бу кўкрак қисиши (стенокардия) ёки миокард инфарқти ҳуружини эслатади. Беморнинг юзаки фикр юритиши, бўлар-бўлмасга ишо-нувчанлиги, хаёлпарастликка мойиллиги, кайфиятнинг беқарорлиги (салга кулиб, салга йиғлаши), ўзгалар эъти-борини жалб қилишга уриниши, олиф-талиги И. га хос белгилардир. Касаллик узоқ кечганда тегишли даво қилинма-са, беморнинг ҳарактери ва хулқи ўзгариб қолиши — психопатияга олиб келиши мумкин.
Олдини олиш оилада, мактабда ва жамоат ташкилотларида тарбияни тўғри йўлга қўйиш, шунингдек, нерв системасига ёмон таъсир қиладиган ҳамма омилларни бартараф этиш, мунтазам меҳнат қилиш, спорт билан шуғулланиш, сайр қилиб туришдан иборат. И. нинг дастлабки аломатлари пайдо бўлиши б-ноқ мутахассис ши-фокорга бориш зарур. Психотерапия, тинчлантирувчи ва тетиклантирувчи воситалар қўлланади. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |