Istiqlol (stadion)
„Истиқлол“ – Фарғонада жойлашган кўп функсияли стадион бўлиб, 20 мингдан ортиқ мухлисни қабул қила олади. 2015-йилда очилган. "Нефтчи" футбол клубининг уй аренаси ҳисобланади. Фарғонанинг „Истиқлол“ клуби ҳам ўз уй учрашувларини шу стадионда ўтказмоқда.
|
| |
| Жойи |
|
|---|---|
| Қачон қурилган | 2015-йил |
| Қачон очилган | 20-март, 2015-йил |
| Эгаси | Нефтчи футбол клуби |
| Оператор | Ўзбекистон футбол ассоциацияси |
| Юзаси | табиий чим |
| Майдон ўлчами | 107х95 метр |
| Майдон эгалари | |
| Нефтчи футбол клуби | |
Стадион тарихи
Стадион „Қувасой таъмирқурилиш“ компанияси томонидан қурилган[1]. Стадион қурилиши учун 30 миллион АҚШ долларидан ошиқ маблағ сарф этилган[2]. Фарғона шаҳридаги „Истиқлол“ стадиони номидаги 20 минг ўринли янги арена қурилиши 2012-йил январ ойида бошланиб, 2014-йил охирида ниҳоясига етди.
Тавсифи
Ушбу ўйингоҳнинг номи Фарғона марказий стадиони деб ҳам номланади. Спортнинг футболдан ташқари, бошқа турларига ҳам мўлжалланган.
Томошабинлар учун ўриндиқлар юқори ва пастки қаватларга бўлинган. Кузатувчилар хонаси видеотабло ва мусобақани жонли трансляция қилиш имконини берувчи ускуналар билан жиҳозланган. Стадион 20000 мухлисга мўлжалланган бўлиб, икки қаватдан иборат. Марказий трибуна эса уч қаватли. Ушбу бинонинг биринчи қаватида мезбон ва меҳмон жамоалар учун „А“ ва"Б" тоифадаги кийиниш хоналари бўлиб, ҳар бир жамоа ихтиёрида иккитадан кийиниш хоналари бор. Ҳакамлар хонаси ҳам ушбу бинода жойлашган.
Майдон ва трибунанинг оралиқ масофаси 15 метрни ташкил этади. Стадиондаги секторлар сони 32та.
Ўйин натижасини кўрсатиб туриш учун табло ўрнатилган. Таблонинг бўйи 4, эни эса 12 метр[3][4].
Тарихий учрашувлар
Янги „Истиқлол“ стадионининг очилиш ўйини 2015-йил 3-апрел куни Ўзбекистон У-20 ҳамда Янги Зеландия У-20 терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини бўлиб ўтган ва мезбон жамоанинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди[5][6][7]. Янги стадиондаги биринчи лига ўйини 2015-йил 18-апрел куни Нефтчи – „Маш’ал Муборак“ учрашуви билан ўтказилди. Шундан бери клуб уй учрашувларини Фарғонадаги 20 000 томошабинга мўлжалланган „Истиқлол“ стадионида ўтказмоқда[8][9][10].
Манбалар
- ↑ „Фарғонада 20 минг ўринли янги стадион қурилмоқда“ (06 дек 2013). 2022-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-август.
- ↑ „Фарғонадаги янги стадион қурилишига 73,5 миллиард сўм сарфланди“ (2014-йил 13-октябр). 2022-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-август.
- ↑ „Фарғонада замонавий стадион қад ростламоқда (фото)“ (02 окт 2013). 2022-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-август.
- ↑ „“Истиқлол” стадионида ёритиш тизими 1800 люксдан ошди“. 2023-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-апрел.
- ↑ „Фарғонада 20 минг ўринли “Истиқлол” номли стадионнинг очилиш маросими ўтказилди“ (2015-йил 20-март). 2022-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-август.
- ↑ „Ўзбекистон Кубоги. Финал олдидан дастлабки фотогалерея“. 2022-йил 5-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-май.
- ↑ „"Истиқлол" стадиони Осиё Кубогига тайёр“. 2023-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-апрел.
- ↑ „озбекистоннинг-топ-5-та-стадиони“. 2022-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-июл.
- ↑ „ФОТОГАЛЕРЕЯ: Ўзбекистон ОТЖ "Истиқлол" стадионида дастлабки машғулотини ўтказди“ (25 мар 2018). 2022-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-август.
- ↑ „"Истиқлол" стадиони "Водий дербиси"га шай!“. 2023-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-апрел.
Ҳаволалар
- ПФЛ. Истиқлол Стадиони (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-10-22 санасида архивланган)
- Ўзбекистоннинг топ 5 та стадиони