Itachi Uchiha
| Итачи Учиҳа | |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Масаши Кишимото |
| Овоз берган(лар) |
Япон тилида: Ҳидео Ишикава Юка Терасаки (болалиги) Инглиз тилида: Cриспин Фреэман Мичелле Руф (болалиги) |
| Умумий маълумотлар | |
| Жинси | Эркак |
| Унвони | Жонин |
| Мансублиги | Акацуки |
| Оиласи |
Отаси: Фугаку Учиҳа Онаси: Микото Учиҳа Укаси: Сасуке Учиҳа |
Итачи Учиҳа (японча: うちは イタチ, Учиҳа Итачи), Наруто номли манга ва аниме сериясидаги қаҳрамонлардан бири.
Итачи Учиҳа – Коноҳа қишлоғида туғилиб ўсган, Учиҳа сулоласи вакили, энг кучли нинзалардан бири. Мангекёу Шаринган кўз техникасига эга, жанг маҳорати юқори, С даражадаги нинза. Мангекёу Шаринганнинг учта энг кучли жуцулари: Аматерасу, Цукуёми ва Сусаноони қўллай олади. Сасуке Учиҳанинг акаси[1].
Ҳаёти
Итачи Фугаку ва Микото Учиҳаларнинг катта фарзанди. Болалик даврида, 4 ёшлигида ИИИ Йирик Нинза Урушига гувоҳ бўлади. Ўлим ва бузғунчиликларни жуда эрта англаб етгани туфайли пасифист инсонга айланади. Ўлим ва ҳаётнинг ҳақиқатини англаб ецҳга, тириклик маъносини англашга интилади. 5 ёшида Шисуи Учиҳа билан танишади ва яқин дўстга айланади. 7 ёшида Шиноби Академиясини энг юқори балл билан битиради. 8 ёшида жамоадоши Изуку Тенманинг ўлимига гувоҳ бўлгач, Шарингани уйғонади. 10 ёшида Чунин имтиҳонларини муваффақиятли якунлаб, Чунинга айланади. 11 ёшида АНБУ га олинади. 13 ёшида ўз клани(сулоласи) Коноҳа қишлоғига қарши уруш бошлашидан хабар топгач, махсус топшириқ асосида бутун сулоласини йўқ қилади. Фақатгина ўз укаси, Сасуке Учиҳанигина тирик қолдиради.
Феъл-атвори
Итачи совуққон характерга эга. Зиммасига юклатилган вазифа туфайли ёки ўзи тўғри деб ҳисоблаган ҳолларида суиқасд қилиши мумкин. Болалигида ИИИ Катта Нинза урушида иштирок этиши унинг характерига катта таъсир кўрсатди. Пасифист инсонга айланади, мажбур бўлмагунича биров билан жанг қилмайди. Худди шахмат ўйинчисидек фикрлайди, анализ қобилияти жуда кучли ривожланган.
Манбалар
- ↑ „Итачи Учиҳа“ (турк тили). Қаралди: 2022-йил 13-декабр.