Итагуаí Бразилиянинг Рио-де-Жанейро штатида жойлашган шаҳар бўлиб, дунёдаги энг кўп темир рудасини етказиб берувчи портларидан бир Илҳа Гуаиба шу ерда жойлашган[2]. 2020-йилда унинг аҳолиси 134,819 кишини ташкил этган ва майдони 273 км2 ни ташкил қилади[3]. Шаҳарга 1688-йилда асос солинган бўлиб, Рио-де-Жанейро ва Ангра дос Реис шаҳарлари ўртасида жойлашган[4].

Итагуаí
Шаҳар
Skyline of Itaguaí
Мамлакат Бразилия
Штат Рио-де-Жанейро
Майдон 1,223.59 км2 (472.43 кв ми)
Аҳолиси
 (2020 [1])
134,819
1970-йил Итагуаи

Итагуаí Рио-де-Жанейро шаҳридан ғарбга томон тахминан 75 километр масофада, Сантос (СП) йўли бўйлаб жойлашган. Итагуаí Сепетиба қўлтиғи қирғоғи билан Атлантика ёмғир ўрмони ўртасида жойлашган[5].

Итагуаи ва унинг атрофидаги ҳудудда Бразилиянинг энг йирик маъдан экспорт қилувчи портларидан бир нечтаси жойлашган[6][7]. Итагуаи, шунингдек, Рио-де-Жанейронинг ғарбий саноат минтақаси (Зона Оэсте) ишчилари учун ётоқхона вазифасини ҳам бажаради. Бу ер Итагуаи шаҳридаги Рим-католик епархиясининг маркази ҳисобланади.

Итагуаи порти (Сепетиба / Гуаиба ороллари)

Итагуаи порти 1982-йилда чуқур сув кўрфазига эга порт сифатида очилган. Итагуаи асосан Минас-Жераис минтақасида мавжуд бўлган алюминий оксиди ва бошқа минералларни экспорт қилиш учун мўлжалланган эди. Бу порт тизими Итагуаи, Сепетиба ва Гуаиба ороли портларини ўз ичига олади[8][9][10]. 2018-йил август ойига келиб йирик юк кемаларини қабул қила оладиган бўлди[11]. Сепетиба порти яна иккита маъмурий ҳудудга бўлинади – Сепетиба қўлтиғи ва Сепетиба терминали[12].

Яқин атрофда жойлашган Гуаíба орол порти минерал рудаларни экспорт қилиш учун алоҳида терминалларга эга, бироқ порт Вале тоғ-кон компаниясининг хусусий мулки ҳисобланади ва Итагуаи порти Рио-де-Жанейро тасарруфига киради[13][14][15]. Гуаиба дунёдаги энг катта юк ташувчи кемаларини ортиш учун чуқур сув бўйларига эга, аммо у ерда аҳоли яшамайди ва у ерга олиб борувчи автомобил йўллари мавжуд эмас[16]. Темир рудаси оролни қитъа билан боғлайдиган ва ундан кейин Минас-Жераисда жойлашган Вале конларигача чўзиладиган темир йўл кўприги орқали терминалгача етиб боради[17]. 2019-йил март ойида маҳаллий ҳокимият томонидан йилига 40 миллион тонна темир рудасини экспорт қиладиган Итагуаи порти ёпилди. Бунга сабаб, ҳаддан ташқари ифлосланиш ва Бразилиядаги Брумадинҳо конидаги ҳалокат туфайли[18]. Бироқ, порт узоқ муддатга ёпилмади, чунки бир кун ўтиб Вале компаниясига суд қарорининг берилиши натижасида порт ўз фаолиятини қайта бошлади[19].

Манбалар

  1. ↑ ИБГЕ 2020
  2. ↑ Порт Информатион боок - Илҳа Гуаиба. Вале. Қаралди: 2019-йил 22-апрел (2017-йил 23-июнда асл нусхадан архивланган). 
  3. ↑ „Бразилиан Институте оф Геограпҳй анд Статистиcс“ (2018). — „2018 Эстиматес оф Популатион“. Қаралди: 2019-йил 6-март.
  4. ↑ Саилинг Диреcтионс - Эаст cоаст оф Бразил, 13тҳ, Таунтон: УКҲО. 
  5. ↑ „Сепетиба теcон - а профиле“. бнамериcас.cом. БН Америcас. Қаралди: 2018-йил 5-сентябр.
  6. ↑ „Порт оф Итагуаи анд Порт оф Гуаиба исланд“. вале.cом. Вале. Қаралди: 2018-йил 5-сентябр.
  7. ↑ Гуиде то порт энтрй. Лондон: Wорлд порц гуидес. 
  8. ↑ „Ис ирон оре тҳе нехт cоппер?“. cмегроуп.cом. Платц. Қаралди: 2018-йил 5-сентябр.
  9. ↑ „Оффиcиал wебсите - Порт оф Итагуаи“ (пт). портосрио.гов.бр. Порц рио. 2018-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 5-сентябр.
  10. ↑ „Итагуаи порт“. маринетраффиc.cом. Марине траффиc. Қаралди: 2018-йил 5-сентябр.
  11. ↑ „Стилл роом фор Сепетиба ин латест бох пеcкинг ордер“. Порт Стратегй (2009-йил 25-март). Қаралди: 2018-йил 5-сентябр.
  12. ↑ „Сепетиба бай“. порт-диреcторй.cом. Порт Диреcторй. 2018-йил 5-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 5-сентябр.
  13. ↑ „Тҳе Порц оф Гуаиба анд Итагуи“. Вале оффиcиал wебсите. Вале. Қаралди: 2019-йил 22-апрел.
  14. ↑ Инвестигатион репорт - тҳе синкинг оф Стеллар Даисй. Виргиниа УСА: регистрй оф Тҳе Маршалл Исландс, 18 Април 2019. Қаралди: 2019-йил 22-апрел. 
  15. ↑ „CСН Реcеивес 10 Офферс фор Бразил Бох Терминал“. Марине Линк (2016-йил 8-январ). Қаралди: 2018-йил 5-сентябр.
  16. ↑ „Оур минес анд Ҳоw Ирон оре ис маде - Интераcтиве Инфограпҳиc“. www.вале.cом. Вале. Қаралди: 2019-йил 22-апрел.
  17. ↑ „Итагуаи порт пинс ҳопес он эхтра транс Атлантиc cаллс“. ЖОC. Қаралди: 2018-йил 5-сентябр.
  18. ↑ Бразилина тоwн финес Вале, cлосес порт терминал ин Рио де жанеиро стате. Реутерс (2019-йил 12-март).
  19. ↑ Бразил'с Вале то ресуме оператионс аре порт афтер cоурт инжунcтион. Реутерс (2019-йил 19-март).