Италиклар — мил. ав. 2минг йилликда Апеннин ярим оролга кўчиб келиб ўрнашган ҳинд-европа қабилалари. Этник ва тил жиҳатдан Лаиия ва Жан. Этрурия вилоятларида яшовчи лотинфалиск кабилалари ва Жан. Италиягача бўлган ерларда яшовчи умбр-сабел (ёки оскумбр) қабилалари (бруттийлар, кампанияликлар, луканлар, са-бинлар, самнитлар)га бўлинади. И., асосан, чорвачилик, баъзи қабилалар (лотинлар, осклар) деҳқончилик билан шуғулланган, уларда патриархал тузум сақланган. Узоқ давом этган урушлар натижасида И. римликлар томонидан бўйсундирилган, қардош лотин тили италий тилларини сиқиб чиқарган. И.нинг айримларигина Рим фуқароси ҳуқукларига эга бўлгани, уларнинг аксарияти эса римликлар томонидан асо-ратга солингани сабабли, И. тез-тез қўзғолонлар кўтариб туришган; улардан энг йириги — „Иттифоқчилик уру-ши“ деб аталмиш қўзғолон (мил. ав. 90— 88-йиллар) натижасида италик зодагонларнинг сиёсий талаблари (Рим фуқаролиги ҳуқуқига эга бўлиш) қондирилган. Шу даврдан бошлаб Рим ва И. фуқаролари ўртасидаги фарқ йўқолган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил