Италий тиллари — ўлик тиллар. Қад. ҳинд-европа тиллари оиласига мансуб. Бу гуруҳга лотин, фалис, оск ва умбр тиллари киради. Бу тилларда гаплашувчи халқлар Италиянинг ўрта важан. қисмларида яшаганлар (қаранг Италиклар). Рим Италияни босиб олгандан кейин лотин тили томонидан сиқиб чиқарилган. И.т.га оид маълумотлар фақат танга, турли идиш ва қабр тошдаги ёзувлардагина сақланиб қолган. Рим империяси қулагач, лотин тили ҳам барҳам топди. Унинг ўрнида роман тиллари пайдо бўлган. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил