Italiya imo-ishora tili
Италия имо-ишора тили (италянча: Лингуа деи сегни италиана, ЛИС) — Италиядаги эшитиш қобилияти чекланган инсонлар фойдаланадиган визуал тил. Ушбу тилни чуқур таҳлил қилиш ишлари 1980-йилларда, Wиллиам Стокоэнинг 1960-йиллардаги Америка имо-ишора тили бўйича олиб борган тадқиқотлари йўналишида бошланди. ХХИ асрнинг бошларига қадар Италия имо-ишора тилига оид тадқиқотларнинг аксарияти унинг сўз бойлигини ўрганиш билан чекланган эди. Европа карлар иттифоқи маълумотларига кўра, Италиядаги 60 000 дан 90 000 гача бўлган эшитиш қобилияти чекланган аҳолининг аксарияти Италия имо-ишора тилидан фойдаланади.
| Италия имо-ишора тили | |
|---|---|
| Миллий номи | Лингуа деи Сегни Италиана |
| Мамлакатлар | Италия, Сан-Марино, Швейсария |
| Сўзлашувчиларнинг умумий сони | 40 000 |
| Туркумланиши | |
| Тил оиласи | Имо-ишора тиллари |
| Тил кодлари | |
| ИСО 639-3 | исе |
Тилнинг тузилиши ва тил оиласи
Кўпгина имо-ишора тиллари каби, Италия имо-ишора тили ҳам муайян жиҳатлари билан ўзи ёнма-ён яшовчи „оғзаки қўшниси“дан фарқ қилади; шунга кўра, у оғзаки италян тили билан жуда кам умумийликка эга, бироқ ҳинд-европа оиласига кирмайдиган айрим оғзаки тиллар билан баъзи ўхшаш хусусиятлари бор (масалан, баск тили каби унда ҳам феъл гап охирида келади; Океания тиллари каби олмошларнинг инклюзив ва эксклюзив шаклларига эга; сўроқ юкламалари ҳам гап охирида, яъни „Сиз борасиз қаерга?“ шаклида қўлланади).
Шунингдек, оғзаки италян тилининг имо-ишорали варианти ҳам мавжуд бўлиб, у „имо-ишорали италян тили“ деб аталади ва ўзида Италия имо-ишора тили лексикасини оғзаки италян тили грамматикаси билан бирлаштиради: бироқ бу тил Италия имо-ишора тили ҳисобланмайди.
Италия имо-ишоранинг баъзи хусусиятлари умуман барча имо-ишора тиллари учун хосдир; масалан, от, сифат ва феълларнинг ўзаро мослашуви грамматик родга эмас, балки жойга, яъни имо-ишора бажарилаётган фазовий ҳолатга асосланади: отлар фазонинг исталган нуқтасида жойлаштирилиши мумкин, бироқ уларнинг позицияси тегишли олмошлар ва феълларнинг жойлашуви билан мос келиши шарт. Италия имо-ишора тилида „Бола онасига гапиряпти“ гапининг таржимаси „у“ олмошини ўғил ёки қиз эканини кўрсатувчи шаклларини қўллаш ўрнига „Бола-бу ерда она-у ерда бу-гапиряпти-унга“ кўринишида намоён бўлади. Нутқ оҳанги ўрнини эса сўроқ, буйруқ ва эргаш гапларни белгиловчи юз мимикалари эгаллайди. Италия имо-ишора тилининг оғзаки тилларда ҳам учрайдиган бошқа хусусиятларига қуйидагилар киради: классификаторлар; умумий кўплик шаклидан ташқари иккилик, учлик, тўртлик ва ҳатто бешлик сон шакллари; шунингдек, шахс-сон билан турланувчи феъллар.
Италия имо-ишора тили грамматикасининг муайян бир қисми бўйича энг батафсил таҳлил Чиара Бранчинининг „Он Релативизатион анд Cлефтинг: Ан Аналйсис оф Италиан Сигн Лангуаге“ асарида келтирилган[1]. Лаура Федели эса Италия имо-ишора тилининг социолингвистик хусусиятларини, жумладан, ундан фойдаланишда родга кўра юзага келадиган фарқларни тавсифлаб берган[2]. Шунингдек, Италияда имо-ишора тилининг тактил шаклидан фойдаланадиган ҳам кўриш, ҳам эшитиш қобилияти чекланган инсонлар ҳам мавжуд[3].
Манбалар
- ↑ Бранчини, Чиара. 2014. Он Релативизатион анд Cлефтинг: Ан Аналйсис оф Италиан Сигн Лангуаге Берлин: Де Груйтер.
- ↑ Федели, Лаура. "Сланг Термс ин Италиан Сигн Лангуаге (ЛИС): а Соcиолингуистиc перспеcтиве", мастер тҳесис. Университà Cа' Фосcари Венезиа, 2016-03-02.
- ↑ Чеcчетто, Алессандра, Cарло Гераcи, Cарло Cеcчетто, анд Сандро Зуcчи. "Тҳе лангуаге инстинcт ин эхтреме cирcумстанcес: Тҳе транситион то таcтиле Италиан Сигн Лангуаге (ЛИСт) бй Деафблинд сигнерс." (2018): 1-28.