Italyan adabiyoti

Италян адабиёти италян тилида ёзилган асарлардан иборат бўлиб, асосан Италияда шаклланган. Шунингдек, у италиялик муаллифлар томонидан ёзилган ёки Италияда қўлланган бошқа тилларда яратилган адабиётларга ҳам тааллуқли бўлиши мумкин. Бу тиллар кўпинча замонавий италян тилига яқин бўлган минтақавий лаҳжалар ва халқ шеваларини ҳам ўз ичига олади.
Италян адабиёти ХИИ асрда, ярим оролнинг турли ҳудудларида италян халқ тили адабий тарзда ишлатила бошлаганда вужудга келди. Италян адабиётининг бизгача етиб келган энг қадимий ҳужжати Ритмо лаурензиано ҳисобланади. 1230-йилда ташкил топган Сицилия мактаби стандарт италян тилидаги илк адабий услуб сифатида тан олинди. ХИВ ва ХВ аср бошларида Ренессанс гуманизми ривожланди. Лорензо деъ Медиcи Флоренсиянинг Италия давлатлари Ренессансига кўрсатган таъсирининг рамзий етакчиси сифатида қаралади. ХВ асрда драма санъати мисли кўрилмаган даражада ривожланди. ХВИ асрда, Ренессанс тугаганидан кейинги даврнинг асосий белгиси италян тилининг ўзига хос хусусиятларини мукаммаллаштириш бўлди. Ниccолò Мачиавелли ва Франcесcо Гуиccиардини тарих фанининг асосчилари сифатида тан олинади[2]. Шунингдек, италян тилининг ривожланишида Пиэтро Бембо муҳим рол ўйнади. 1690-йилда Аркадия академияси ташкил этилди. Унинг мақсади қадимги чўпонларнинг содда услубини тақлид қилиш орқали адабиётни „тиклаш“ эди. Академия аъзолари сонет, мадригал, канцонетта ва оқ шеър шаклларида ижод қилди.
ХВИИИ асрда Италия давлатларининг сиёсий аҳволи яхшилана бошлади ва Маърифат даврида файласуфлар ўз асарлари ва ғояларини бутун Европага ёйдилар. ХВИИИ асрдаги италян адабий уйғонишининг етакчи намоёндаси Гиусеппе Парини бўлди[3]. 1789-йилги Франсуз инқилобининг фалсафий, сиёсий ва ижтимоий тараққийпарвар ғоялари ХВИИИ асрнинг иккинчи ярмида италян адабиётига алоҳида йўналиш берди. Бу давр Cесаре Беccарианинг Деи делитти э делле пене („Жиноятлар ва жазолар ҳақида“) асари нашри билан бошланган деб ҳисобланади. Озодликка муҳаббат ва тенгликка интилиш миллий мақсадларга йўналтирилган адабиётни юзага келтирди. Бу давр адабиётини икки асосий тамойил – ватанпарварлик ва классицизм илҳомлантирган бўлиб, у италян драматурги ва шоири Витторио Алфиэри ижодида яққол кўринди[3]. ХИХ аср бошларида Романтизм ҳаракатининг асосий нашри 1818-йилда Миланда таъсис этилган Cонcилиаторе бўлди. Бу ислоҳотларнинг бош ташаббускори италян шоири ва романнависи Алессандро Манзони эди. Даврнинг буюк шоири эса Гиаcомо Леопарди саналади. 1848-йилдаги сиёсий инқилоблардан олдинги ва у билан бир даврда кечган адабий ҳаракат тўртта ёзувчи ижоди билан ифодаланади: Гиусеппе Гиусти, Франcесcо Домениcо Гуэрраззи, Винcензо Гиоберти ва Cесаре Балбо[4].
Рисоржиментодан кейин сиёсий адабиётнинг аҳамияти камайди. Бу даврнинг дастлабки босқичи романтизмга қарши чиққан иккита қарама-қарши оқим билан тавсифланади: Сcапиглиатура ва Верисмо. ХХ аср бошидаги муҳим италян ёзувчилари қаторига Гиованни Пасcоли, Итало Свево, Габриэле Д’Аннунзио, Умберто Саба, Гиусеппе Унгаретти, Эугенио Монтале ва Луиги Пиранделло киради. Неореализм оқимини Алберто Моравиа ривожлантирди. Пиэр Паоло Пасолини Италия тарихидаги энг баҳсли муаллифлардан бири сифатида танилди. Умберто Эcо эса 1980-йилда ёзилган ўрта аср детектив романи Ил номе делла роса билан халқаро миқёсда муваффақият қозонди.
2019-йилгача Адабиёт бўйича Нобел мукофоти италян тилида ёзувчи олти адибга берилган. Уларнинг орасида Гиосуè Cардуccи, Гразиа Деледда, Луиги Пиранделло, Салваторе Қуасимодо, Эугенио Монтале ва Дарио Фо бор.
Илк ўрта аср лотин адабиёти

Ғарбий Рим империяси инқирозга юз тутган даврда лотин адабий ан’анаси Cассиодорус, Боэтҳиус ва Сйммачус каби ёзувчилар томонидан сақлаб қолинди. Теодорих Буюк ҳукмронлиги даврида Равенна шаҳрида эркин сан’атлар равнақ топди, ғарбий гот қироллари атрофида нотиқлик ва грамматика билимдонлари то'планишган. Италияда айрим дунёвий мактаблар фаолиятини давом эттирган, таниқли олимлар қаторига Магнус Фелих Эннодиус, Аратор, Венантиус Фортунатус, Фелих тҳе Граммариан, Петер оф Писа, Паулинус оф Ақуилеиа ва бошқалар кирган.
Адабиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлган италияликлар

| Еар | Wиннер |
|---|---|
| 1906 | Гиосуè Cардуccи[5] |
| 1926 | Гразиа Деледда[6] |
| 1934 | Луиги Пиранделло[7] |
| 1959 | Салваторе Қуасимодо[8] |
| 1975 | Эугенио Монтале[9] |
| 1997 | Дарио Фо[10] |
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Сих Тусcан Поэц, Гиоргио Васари“. cоллеcтионс.арцмиа.орг. Миннеаполис, Миннесота: Миннеаполис Институте оф Арт (2023). 2023-йил 17-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 28-август.
- ↑ Бартоли & Оэлснер 1911, с. 906.
- ↑ 3,0 3,1 Бартоли & Оэлснер 1911, с. 910.
- ↑ Бартоли & Оэлснер 1911, с. 912.
- ↑ „Тҳе Нобел Призе ин Литературе 1906“. www.нобелпризе.орг. Қаралди: 2022-йил 12-июл.
- ↑ „Тҳе Нобел Призе ин Литературе 1926“. www.нобелпризе.орг. Қаралди: 2022-йил 12-июл.
- ↑ „Тҳе Нобел Призе ин Литературе 1934“. www.нобелпризе.орг. Қаралди: 2022-йил 12-июл.
- ↑ „Тҳе Нобел Призе ин Литературе 1959“. www.нобелпризе.орг. Қаралди: 2022-йил 12-июл.
- ↑ „Тҳе Нобел Призе ин Литературе 1975“. www.нобелпризе.орг. Қаралди: 2022-йил 12-июл.
- ↑ „Тҳе Нобел Призе ин Литературе 1997“. www.нобелпризе.орг. Қаралди: 2022-йил 12-июл.
Қўшимча ўқиш учун
- Жоҳн Аддингтон Сймондс'с Ренаиссанcе ин Италй (эспеcиаллй, бут нот эхcлусивелй, волс. ив. анд в.; неw эд., Лондон, 1902)
- Ричард Гарнетт'с Ҳисторй оф Италиан Литературе (Лондон, 1898)
- А Шорт Ҳисторй оф Италиан Литературе, бй Ж. Ҳ. Wҳитфиэлд (1969, Пелиcан Боокс)
- Гарднер, Э. Г., Тҳе Натионал Идеа ин Италиан Литературе, Манчестер, 1921
Ҳаволалар
- Либер Либер(прогетто Манузио) Италиан литературе техц.
- www.СториаДеллаЛеттература.ит - Сториа делла леттература италиана (ҳисторй оф италиан литературе, фулл техт, бй Антонио Пиромалли)
- Оригинал анд унабридгед италиан версионс оф италиан литературе
- Оригинал Италиан литературе аcадемиc жоурнал артиcлес