Итбалиқ — думсиз амфибиялар личинкаси. Увилдирикдан ривожланади. Сувда яшайди. Ташқи жабраси, ҳаракатланишга ёрдам берувчи узун думи, сув ости жисмларига ёпишувчи органи ва ён органлари бор. Оёклари бўлмайди. Ўсимликлар билан озиқланади. Метаморфоз йўли билан ривожланади, Юраги дастлаб 2 камерали, ривожланиши давомида (3—4 ойдан кейин) уч камерали бўлиб қолади; думи йўқолади; орқа оёклари ривожланади; жабра ва жабра ёриқлари йўқолиб, ўпка билан нафас ола бошлайди. Сезги органлари ўзгаради; ён чизиқлари йўқолади. Шу ўзгаришлардан кейин И. бақага айланиб, қурукликка чиқади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил