Итоман (японча:糸満市, Итоман-ши[1]) – Япониянинг Окинава префектурасида жойлашган шаҳар. Итоман шаҳри ҳудуди Окинава оролининг жанубида жойлашган. 2013-йил апрел ҳолатига кўра шаҳар аҳолиси 59,605 киши[2]. Аҳоли зичлиги ҳар квадрат километрга 1,335,53 кишини ташкил қилади. Умумий майдони 46,63 км²[3][4].

Итоман

糸満市
Шаҳар
Skyline of Itoman
Itoman
Байроқ
Itoman
Герб
Мамлакат Япония
Ҳудуд Кюшу
Префектура Окинава префектураси
Ҳукумат
 • Маёр Шинеи Тōме
Майдон 46.63 км2 (18.00 кв ми)
Аҳолиси
 (2013-йил, апрел)
59,605
Самолётдан кўриниши

Географияси

Итоман жанубда Кейп-Кян ва шимолда Ёзадаке шакарқамиш далалари, шунингдек, Рюкюан адирли тепаликлари билан бир текисликда жойлашган. Шаҳарнинг жануби Кейп-Кян ва Мабуни тик денгиз қоялари билан машҳур.

Тарихи

Итоман балиқ овлаш порти сифатида узоқ тарихга эга. Аввалги даврларда Манбаларда Итоман балиқчилари Ҳинд океанигача борганлиги айтилади. Ёзувлар шуни кўрсатадики, денгизчилар Австралия ва Янги Гвинея ҳудудларигача етиб борган. 1908-йилга келиб Итоман қишлоғида 8000 киши яшаган ва уларнинг деярли барчаси балиқчилик соҳаси билан шуғулланган. Итоманлик эркаклар балиқ овлаш билан, аёллар эса Наҳа префектурасига балиқ ташиш ва сотиш билан шуғулланган. 1918-йилда Наҳа ва Итоман шаҳри трамвай линияси орқали боғланган. Бу линия йўлнинг узунлиги 12 км бўлган. Окинава префектураси темир йўллари Итоман линиясига 1924-йилда уланган ва 1945-йилгача ишлаган[5].

Итоман Иккинчи Жаҳон урушида Окинава жангининг охирги фронти бўлган. Ҳудуднинг ҳарбий кучлари ва тинч аҳолиси жуда катта талофатлар кўрган.

Маъмурий тарихи

Итоман 1908-йилда шаҳарча сифатида ташкил этилган. 1961-йилда унинг таркибига Канегусуку, Такамине ва Мива қишлоқлари киритилган. Итоманга 1971-йил 1-декабрда шаҳар мақоми берилган.

Ҳокимияти

Итоман шаҳри Шиозаки ҳокимияти томонидан бошқарилади. Итоман таълим кенгаши шаҳардаги мактабгача таълим, бошланғич ҳамда ўрта мактаблар, жамоат таълим марказлари ва спорт иншоотларини бошқаради. Итоман шаҳар кенгаши тўрт йиллик муддатга сайланувчи 23 та аъзодан иборат бўлиб, кенгаш раиси (Исао Уэҳара) ва раис ўринбосари (Исао Токузато) томонидан бошқарилади.

Иқтисодиёти

Балиқчилик Итоман шаҳрининг асосий саноати бўлиб қолмоқда.

Транспорти

Йўллари

Окинава оролининг шарқий қирғоғи бўйлаб Итоман шаҳри ва Огими қишлоғини боғлайдиган Япония миллий 331-йўналиши Итоман шаҳри орқали ўтади ва шаҳарни Окинаванинг бошқа муниципалитетлари билан боғлайди.

Манбалар

  1. ↑ Окинаwаго житен, Кокурицу Кокуго Кенкйūжо, 国立国語研究所 (жа), Тōкйō: Заимушō Инсацукёку, 2001-03-30 — 549-бет. ИСБН 4-17-149000-6. ОCЛC 47773506. 
  2. ↑ "Итоман". Энcйcлопедиа оф Жапан. Токё: Шогакукан. 2013. ОCЛC 56431036. Арчивед фром тҳе оригинал он 2007-08-25. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20070825113418/ҳттп://рекиши.жкн21.cом/. <!--->
  3. ↑ "Ҳимеюри Бутаи". Энcйcлопедиа оф Жапан. Токё: Шогакукан. 2013. ОCЛC 56431036. Арчивед фром тҳе оригинал он 2007-08-25. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20070825113418/ҳттп://рекиши.жкн21.cом/. <!--->
  4. ↑ "糸満(市)" (жа). Ниҳон Даиҳякка Зеншо (Ниппоника). Токё: Шогакукан. 2012. ОCЛC 153301537. Арчивед фром тҳе оригинал он 2007-08-25. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20070825113418/ҳттп://рекиши.жкн21.cом/. <!--->
  5. ↑ „архив нусхаси“ [Статистиcал Информатион] (жа). Итоман, Окинаwа Префеcтуре, Жапан: Cитй оф Итоwан (2013). 2016-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 25-июн.

Ташқи ҳаволалар