Итон чалкашлиги, Итон тартибсизлиги ёки Итон аралашмаси (инглизча: Этон месс) - инглиз ширинлиги. Бу резаворлар аралашмаси (кўпинча, қулупнай), безе ва кўпиртирилган қаймоқдан иборат. У ўз номини, эҳтимол, энг машҳур инглиз хусусий мактаби - Итон коллежи шарафига олган.

Итонда бундай ширинлик ҳақида биринчи ёзма манба 1893-йил воқеаларига тўғри келади[1]. Таом Итон коллежи ва унинг рақобатчиси Харроу хусусий мактаби ўртасидаги йиллик крикет ўйинидан сўнг тақдим қилинган. Харроуда шунга ўхшаш таом "Ҳарроw қоришмаси" деб номланади, аммо бу ном у ердан ташқарида унча оммалашмаган.

1930-йилларда ширинлик музқаймоқ ёки кўпиртирилган қаймоқ билан қулупнай ёки банан аралашмаси эди[2]. Музқаймоқ кейинчалик безе билан алмаштирилди. Итон қооришмасини турли хил мавсумий резаворлар ва мевалар билан тайёрлаш мумкин, аммо қулупнай энг анъанавий вариант ҳисобланади. Итон чалкашлиги пиёла ёки стаканларда ёки текис тарелкада берилиши мумкин. "Итон чалкашлиги" деб номланган торт ҳам бор (инглизча: Этон месс cаке), унда ингредиентларнинг асл бирикмаси (кўпчитилган қаймоқ, безе, қулупнай) бир нечта юмшоқ кекслар учун қатлам бўлиб хизмат қилади.

Ширинлик замонавий Британияда жуда машҳур ва оммавий маданиятга мустаҳкам кириб борган. Шундай қилиб, Британия оммавий ахборот воситаларидаги "Итон чалкашлиги" атамаси Брехит атрофидаги воқеалар билан боғлиқ ҳолда, Консерватив партиядаги ички сиёсий зиддиятларни англатади, уларнинг кўп таниқли аъзолари Итон коллежи битирувчилари[3].

Яна қаранг

Адабиётлар

Манбалар

  1. ↑ Артҳур Ҳенрй Беаван (1896). Марлбороугҳ Ҳоусе анд Иц Оccупанц: Пресент анд Паст. п. 162.
  2. ↑ Wеир, Робин; Cаролине Лидделл; Петер Бреарс (1995). Реcипес фром тҳе Даирй. Лондон: Натионал Труст. ИСБН 0-7078-0243-1.
  3. ↑ Например:Масон, Роwена. Торй министер аттаcкс Давид Cамерон'с 'Этон месс' иннер cабинет (18 Марч 2014). Тҳе Гуардиан. ИССН 0261-3077.