Itqovun
Qiyofa
Итқовун (Мело агрестис Панг) — қовоқдошлар оиласига мансуб бир йиллик ёввойи ўт. Палагининг уз. 1 м ча. Барглари узун бандли, 3—5 бўлакчали, тухумсимон, бир оз ўйилган, чети кунгурали. Гуллари айрим жинсли, сариқ. Меваси аччиқ, резавор. Ўрта Осиё, Закавказе, Эрон, Афғонистон ва Ҳиндистонда кенг тарқалган. Ўзбекистоннинг ҳамма туманларида ўсади. Меваси аччиклигидан уни аҳоли И. деб атаган. Таркибида органик кислоталар, қанд, ошловчи ва б. моддалар, уруғида ёғ бор. Илдиз қайнатмаси табобатда истисқо, сариқ касалликларини ва оғиздаги шишларни даволашда ишла-тилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |