Ицичқонлар, тийинсичқонлар, думсиз сичқонлар (Ла-гомйидаэ) — кемирувчилар тўркуми оиласи, 18 тача тури бор. Марказий Осиё, Шарқий Сибир ва Шим. Америкада тарқалган. Тяншан, Помир, Копетдоғ, Олтой, Ҳисор-Олай тоғларида ва баъзи баланд текисликларда 8, Ўрта Осиё тоғларида 5 тури учрайди. Думсиз сичқон чўлларда яшайди. И ерга бир нечта тешикли уя қазийди. Бир йилда 2–3 марта урчийди, ҳар сафар 4–12 бола туғади. Ўт билан озиқланади. Танасининг узунлиги 15–20 см, орқа оёқлари олдингисидан сал узун, бармоқлари ва кафтлари тук билан қопланган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил