70
Иттербий
Йб
173,054
4ф146с2

Иттербий (лотинча Йттербиум), Йб - менделеев даврий системасининг ИИ гуруҳига мансуб кимёвий элемент, лантаноидларга киради. Тартиб рақами 70, атом массаси 173,04. Табиий Иттербий 7 та барқарор изотопдан ташкил топган. 168Йб (0,14%), 17°Йб(3,03%), 171Йб(14,3%), 172Йб(21,82%), мЙб(16,13%), 174Йб(31,84) ва 176Йб (12,73%). Бирикмаларда 2,3 валентли, атом радиуси 0,193 нм, ион радиуси (қавсларда координация сонлари кўрсатилган) Йб3+ 0,101 нм (6), 0,107 нм (7), 0,113 нм (8), 0,118 нм (9), Йб2+ 0,116 нм (6), 0,122 нм (7), 0,128 нм (8). 1978-йилда швед кимёгари Иттербий Мариняк Швециянинг Иттербю (Йттербй) қишлоғида таркибида Иттербий бўлган элемент топганлиги учун бу янги элементга Иттербий номи берилган. Иттербий — сийрак элемент, ер пўстидаги миқдори масса жиҳатидан 3,3-10~5%, денгиз сувларида эса 5,2-10~7 мг/л ни ташкил этади. Нодир элементлар билан бирга бастнезит, монацит, фергюсонит, ксенотим, гадолинит ва б. минераллар таркибида учрайди. Иттербий — оқиш кулранг металл. Зичлиги 7,02 г/см3. Суюқланиш температураси 824°, қайнаш темпатураси 1211°, Бринелл бўйича каттиклиги 343 МПа. Ҳаво таъсирида секин, 400° да тез оксидланиб, оксид ва карбонат аралашмасини ҳосил қилади. Минерал кислоталар билан хона температурасида реаксияга киришади. Иссиқ сувда ҳаво таъсирида секин оксидланади. Қиздирилганда галогенлар билан бирикади. Иттербий (П)-оксид Йб2О3 — куб пан-жарали рангсиз кристалл модда. Зичлиги 9,213 г/см3 5000 МПа босим остида 823 К да моноклин модификациягаўтади. Зичлиги 10,00 г/см3. Иттербийнинг оксалат, нитрат ва б. тузларини 800— 1000° да парчалаб олинади. Махсус керамик маҳсулотлар, люминофорлар олишда қўлланади. Иттербий бошқа нодир элементлар билан аралашмада пўлат учун кайтарувчи ва модификатор сифатида ишлатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил