Ittifoq
Qiyofa
Иттифоқ – Наманган вилоятидаги шаҳарча (1989-йилдан). Наманган шаҳрининг шимоли-ғарбида. Яқин темир йўл стансияси ва вилоят маркази (Наманган шаҳри)лан 25 км. Аҳолиси 3,5 минг киши (2004). Наманган паррандачилик фабрикаси қурилиши муносабати билан 1973-1976-йилларда ишчи-хизматчилар шаҳарчаси сифатида бунёд этилган. Иттифоқда Наманган паррандачилик фабрикаси асосий саноат корхонаси ҳисобланади. Шунингдек, умумий таълим мактаби, бозорча, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, кутубхона, дорихона, тиббий пункт фаолият кўрсатади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |