Иттиканак (Биденс) — қоқидошлар оиласига мансуб бир йиллик ўтлар туркуми. Бўйи 15-60 см, барглари қаноцимон, қисқа бандли. Қарама-қарши жойлашган. Гуллари сариқ, саватчага тўпланган. Меваси пистача. Ўзбекистонда 1 тури ўтлоқларда, ариқ бўйларида, экинлар орасида ўсади. Таркибида каротин, С витамин, эфир мойи, ошловчи бўёқ, шилимшиқ ва бошқа моддалар бор. Халқ табобатида болаларнинг диатез касаллигини даволашда ишлатилади. Тиббиётда овқатни ҳазм қилдирувчи, сийдик ҳайдовчи ва тер чиқарувчи дори сифатида, баъзи тери касалликлари (экзема)ни даволашда қўлланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил