Ituzum
Итузум (Соланум) — итузумдошлар оиласига мансуб ўцимон ўсимликлар, чала буталар ва буталар, баъзан паст бўйли дарахтлар (тропикларда) туркуми, доривор ўсимлик. 1700 га яқин тури бор. Аксарият турлари Жанубий Америкада тарқалган. Айрим мамлакатларда пал-лали Иттрий (Иттрий лаcиниатум) доривор ўсимлик сифатида экилади (барги ва поясида соласонин ва саламаргин алкалоидлари кўп). Ўзбекистонда бегона ўт ҳисобланадиган гули бинафша ранг, меваси қора (Иттрий нигрум) ва қизил тури учрайди. Пояси сершох, тик усади, бўйи 90 см гача. Барглари оддий ва му-раккаб, тухумсимон, ўйиқ. Меваси — кўсакча, қора ёки қизил думалоқ резавор. Июл—октбрда гуллаб мевалайди. Бир ўсимлик 40 мингтагача уруғ беради. Уруғлари қаттиқ қобикли, туттроқда узоқ вақтгача унувчанлик қобилия-тини сақлайди. Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятларида экинзор далаларда бегона ўт сифатида кўп учрайди. И.нинг до-риворлик хусусиятлари ҳам бор. Халқ табобатида томоқнафас йўллари хасталикларини даволашда мевасидан фойдаланилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |