Iustin Pranaytis
Иустин (Юстин) Бонавентура Пранайтис (литовча: Жустинас Бонавентūра Пранаитис, 1861-йил 27-июл, Паненупя, Сувалки вилояти – 1917-йил 28-январ, Петроград[1]) – литвалик рус диний арбоби, антисемит ёзувлар муаллифи.
| Иустин Бонавентура Пранайтис | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
27-июл 1861-йил Паненупя, Сувалки вилояти |
| Вафоти |
28-январ 1917-йил (55 ёшда) Петроград |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Император Рим-католик диний академияси |
Ҳаёти
Иустин Бонавентура Пранайтис 1861-йил 27-июлда туғилган. У Грискабудис ва Мариямполк мактабини тугатган, шундан сўнг 1878-йилда Сейнидаги диний семинарияга ўқишга кирди. 1883-йилда Санкт-Петербургдаги Император Рим-католик диний академиясига ўқишга кирди. 1887-йилдан илоҳиёт магистри, бир йил олдин эса руҳоний бўлди. Илоҳиёт академиясини тугатгандан сўнг, у иброний тилидан дарс берди. „Чристианус ин Талмуде Иудаэорум сиве Раббиниcаэ доcтринаэ де Чристианис сеcрета“ антисемитизм китоби нашр этилгандан кейин шуҳрат қозонди. Ушбу китоб 1892-йилда Санкт-Петербургда нашр этилган ва бир қатор Европа тилларига таржима қилинган. Иустин Бонавентура ўша даврнинг энг кўзга кўринган ибронист ва семитологи Д.А.Хволсоннинг шогирди бўлган.
1894-йилда Пранаитис зарар етказганликда айбланиб судланган. Бир муддат Тверга сургун қилинган, 1902-йилда эса Тошкентга юборилган[2][3]. Унинг ташаббуси билан Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Ашхободда католик черковлари қурилган. Машҳур лойиҳаларидан бири бу Исо Масиҳ юраги собори-жомеъси ҳисобланади. У фаол миссионерлик фаолияти билан шуғулланган. Хусусан, Туркистон гарнизонида тарғибот ишларини амалга оширган.
1913-йил сентябр-октябр ойларида Иустин Пранайтис насроний болани маросим билан ўлдиришда айбланган.
Полиция бўлимининг махсус топшириқлар бўйича ходими П. Н. Любимов суд жараёни бўйича маълумотларни тўплаган.
Адабиётлар
- Тагер А. С. Царская Россия и дело Бейлиса.
Манбалар
- ↑ Сcапегоат он Триал: Тҳе Сторй оф Мендел Беилис - Тҳе Аутобиограпҳй оф Мендел Беилис тҳе Дефендант ин тҳе Ноториоус 1912 Блоод Либел ин Киэв, Беилис, Мендел, Интрод. & Эд. Бй Шари Счwартз, CИС, Неw Ёрк, 1992
- ↑ Р. Жаłбрзйкоwски, Пранажтис Жустйн, [w:] Подрęcзна Энcйклопедиа Коścиэлна, т. 31-32, Кракów 1913, с. 400.
- ↑ Царская Россия и дело Бейлиса, Тагер, А., Мосcоw, 1934
Ҳаволалар
- Пранаитис, Жустинас(олм.)
