Ivan Bagramyan
Иван Христофорович Баграмян (арман. 2-декабр 1897-йил, Россия империяси, Елизаветпол вилояти, Заветпол тумани, Чордахли қишлоғи яқинида – 1982-йил 21-сентябр, Москва, РСФСР, СССР) – Совет қо'мондони ва арбоби. Совет Иттифоқи маршали (1955), икки марта Совет Иттифоқи Қаҳрамони (1944, 1977) унвонларини олган. СССР Мудофаа вазирининг ўринбосари (1955-1956, 1958-1968).
| Иван Баграмян | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1897-йил 2-декабр |
| Вафоти | 1982-йил 21-сентябр |
Баграмян Улуғ Ватан урушида қо'шинлар ва фронтларга қўмондонлик қилган.
Биографияси
1897-йил 20-ноябр (2-декабр)да Елизаветпол губерниясининг Чордахли[1] қишлоғи, Елизаветпол шаҳри яқинидаги темирйўлчилар казармасида[2], камбағал арман оиласида туғилган. Унинг отаси Хачатур Карапетович темир йўлда ишлаган ва артел раҳбари бўлган. Онаси Марям Артёмовна қишлоқнинг темирчи оиласидан бўлган, ўзини бутунлай болалар тарбиясига бағишлаган.
Бошланғич маълумотни Елизаветполдаги арман черков мактабида олган. Сўнгра 1907-1912-йилларда Тифлисдаги темир йўл мактабида, 1912-1915-йилларда техникумда ўқиган, шундан сўнг у амалий техник бўлган.
У арман ва рус тилларини биларди. Иван Христофорович Баграмян болалигидан рус тилини мактабда ўқиган, аммо 1973-йилда „Орлёнок“ телестудиясининг кичик мухбирларининг саволларига жавоб бераётиб, Баграмяннинг ўзи тан олганидек, унга қийин бўлган.
Ўлими
Иван Христофорович Баграмян 1982-йил 21-сентябрда вафот этди. У Улуғ Ватан урушида фронтларни бошқарган маршалларнинг охиргиси эди. 1982-йил 23-сентябрда Москвадаги Совет Армияси Марказий уйида маршал Баграмян билан видолашув маросими бўлиб ўтди. Тобут олдида фахрий қоровул саф тортди. Фахрий қоровул сафида Л. И. Брежнев, А. А. Громйко, К. У. Черненко, М. С. Соломенцев, Н. А. Тихонов, М. С. Горбачевлар бор эди.
Манбалар
- ↑ Нине – село Чанлибель в Андоза:МестоРождения Азербайджана.
- ↑ Мержанов М. И.. Солдат, генерал, маршал (о Баграмяне И. Х.). М.: Издательство политической литературы, 1974 — 6-бет.
Почти в каждом доме, каждом красном уголке, в селском клубе висит портрет Маршала Совецкого Союза Ивана Христофоровича Баграмяна. Родился он 2 декабря 1897 года недалеко от села Чардахли в рабочей казарме путейсев близ Елисаветполя (Кировабада).