Ivan Dobrikov
Иван Андреевич Добриков (русча: Иван Андреевич Добриков; 1914-йил 13-апрел — 1943-йил 29-октябр) — совет офицери, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Совет Иттифоқи Қаҳрамони (10.01.1944).
| Иван Добриков | |||
|---|---|---|---|
| Асл исми | русча: Иван Андреевич Добриков | ||
| Таваллуди |
13-апрел 1914-йил Чистяково, Россия империяси | ||
| Вафоти |
29-октябр 1943-йил (29 ёшда) Зарубинци, Монастиришенский тумани, Черкасси вилояти, Украина ССР | ||
| Фуқаролиги |
| ||
| Қўшин турлари | пиёда аскарлар | ||
| Хизматдаги йиллари | 1936-1943-йиллар | ||
| Унвони |
| ||
| Ҳарбий қисм | 1131-ўқчилар полки, 337-ўқчилар дивизияси, 40-армия, Воронеж фронти | ||
| Жанг/уруш | Иккинчи жаҳон уруши | ||
| Мукофотлари |
| ||
Ҳаёти
1914-йил 13-апрелда Чистяково (ҳозирги Торецк, Донец вилояти, Украина) қўрғонида деҳқон олиласида таваллуд топган. Мактабнинг 7 синфини тугатгач, тоғ техникумнинг биринчи курсини тамомлаган[1].
1936-йил Добриков Қизил армияси сафига Тошкент вилоятининг Бекобод тумани комиссарлиги томонидан хизматга чақирилган. 1939-йили кичик лейтенантлар курсини тамомлади. Иккинчи жаҳон уруши жангларига 1941-йилнинг июн ойидан қатнашган. 1943-йилнинг ўрталарида Добриков 1131-ўқчилар полкининг (337-ўқчилар дивизияси, 40-армия, Воронеж фронти) штаб бошлиғи лавозимига тайинланди. Курскдаги жангларда қатнашган.Полтава вилоятинининг озод қилишда ва Днепр учун бўлган жангларда алоҳида жонбозлик кўрсатди. 1943-йил 10-11 сентябр кунлари Гадячни озод этиш учун бўлган жангларда Иван Добриков полкдаги йиғма гуруҳи билан Псёлни кечиб ўтади ва шаҳар кўчаларидаги жангларда фаол қатнашади[2].
Жангларда ўзининг шахсий таркибини катта қисмини сақлаб қолади, шу билан бирга душманнинг анчагина аскар ва офицерларини қўлга олишга мувоффақ бўлади. Бир неча кун ўтгач, Черноклев қишлоғи яқинидаги жангда, иккита гуруҳ бошчилигида Добриков айланма йўлни босиб ўтади ва душман кучларини қанотга хужум қилади, натижада баталёнга тенг душман пиёдаларини йўқ қилади. Ушбу жангда у шахсан душман пулемёт хисобини йўқ қилади ва немис офицерини асир олади. 25-сентябрда Добриков баталён билан бирга Зарубинци қишлоғи (Монастиришенский тумани, Черкасси вилояти) ҳудудида Днепрни кечиб ўтиб, унинг ғарбий соҳилидаги плацдармни қўлга киритиш ва уни ушлаб туришда фаол иштирок этади[3].
Баталён душманни устунлик қилиб турган баландликдан сиқиб чиқаришга ва Колесисче қишлоғига этиб боришга эришади. 1943-йил 29-октябрда Добриков жангда вафот этади, Лецкий қишлоғида (Переяслав-Хмелницкий тумани, Киев вилояти) дафн этилган.
СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1944-йил 10-январдаги фармони билан „Фронтда немис-фашист босқинчиларига қарши курашда қўмондонликнинг жанговар топшириқларини намунали бажарганлиги ҳамда кўрсатган жасорати ва қаҳрамонлиги учун“, Добриков Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланган (вафотидан сўнг)[4].
Манбалар
- ↑ Герои Совецкого Союза: Краткий биографический словар / Пред. ред. коллегии И. Н. Шкадов. — М.: Воэниздат, 1987. — Т. 1 /Абаэв — Любичев/. — 911 с. — 100 000 экз. — ИСБН оц., Рег. № в РКП 87-95382.
- ↑ wар-ҳероэс.уз. „ДОБРИКОВ ИВАН АНДРЕЕВИCҲ“.
- ↑ wарҳероэс.ру. „Добриков Иван Андреевич“.
- ↑ Указ Президиума Верховного Совета СССР „О присвоэнии звания Героя Совецкого Союза генералам, офицерскому, сержанцкому и рядовому составу Красной Армии“ от 10 января 1944 года // Ведомости Верховного Совета Союза Совецких Социалистических Республик : газета. — 1944. — 19 января (№ 3 (263))