Иван Иванович Домантиэвский (1948-йил 6-ноябр, Вологда – 1985-йил 4-январ, Вологда[1]) – совет собиқ профессионал футболчиси, дарвозабон ампуласида ўйнаган.

Иван Домантиэвский
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Иван Иванович Домантиэвский
Таваллуд санаси 6-ноябр 1948-йил
Таваллуд жойи Вологда, РСФСР
Вафот санаси 4-январ 1985-йил(1985-01-04)
(36 ёшда)
Вафот жойи Вологда, РСФСР
Амплуаси Дарвозабон
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1968—1969 Тобол
1969 Строител (Жалолобод)
1970 Пахтакор 1 (0)
1971—1972 Шинник 32 (0)
1973—1983 Динамо (Волгода) 308 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Иван футболчилик фаолиятини дастлабки даврларини СССР Б тоифали лигасида иштирок этган „Автомобилист Кустанай“ (1968—1969) ва „Строител Жалолобод“ (1969) жамоаларида ўйнаган. 1970-йилги мавсумда „Пахтакор“ жамоаси таркибида СССР „А“ тоифали лигасида битта ўйин ўтказган. Ягона ўйинини 22-июн куни „Арарат“ жамоасига қарши сафардаги ўйинда (0:1) 48-дақиқада гол ўтказиб юборган Николай Любарцевни ўрнига майдонга тушган. 1971—1972-йилларда Ярославлнинг „Шинник“ жамоасида биринчи лигада ўйнаган. 1973—1983-йилларда Вологданинг „Динамо“ таркибида иккинчи лига мусобақасида 308 та ўйин ўтказган.

Домантиэвский 1985-йил 36 ёшида вафот этган.

Манбалар

  1. ↑ „: ФоотБоок :. Сайт футбольной статистики“. 2019-йил 9-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 8-феврал.

Ҳаволалар