Иван Иванович Фоменко (1904.13.4, Самара 1985.1.3, Тошкент) — пианиночиконсертмейстер, педагог. Ўзбекистон халқ артиста (1967). Тошкент давлат мусиқа билим юртини тугатган (1931). 1920-йилдан Тошкентда. Дастлаб кинотеатрлар (овозсиз кино сеанслари)да, кейинчалик Ўзбек давлат эстрада ва сирк бирлашмасида (1924—36) пианиночи, Ўзбек давлат филармониясида консертмейстер (1936—72), Тошкент консерваториясида доцент (1972-йилдан). 2 жаҳон уруши даврида Тамарахоним ансамбли консертларида қатнашган. Ўзбек адабиёти ва санъати декадалари (Москва, 1937, 1951) иштирокчиси. Чет эл гастролларида бўлган[1].

Манбалар

  1. ↑ "Фоменко Иван Иванович" ЎзМЕ. Ф-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-10-05 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил