Ivan Gnilomyodov
Иван Андреевич Гниломёдов (русча: Иван Андреевич Гниломёдов; 1919-йил 24-октябр — 1987-йил 21-октябр) — совет офицери, танк взводи қўмондони, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Совет Иттифоқи Қаҳрамони (31.05.1945).
| Иван Гниломёдов | |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Файл:Иван Гниломёдов.жпг | |||||
| Асл исми | русча: Иван Андреевич Гниломёдов | ||||
| Таваллуди |
24-октябр 1919-йил Бузулук, Оренбург вилояти | ||||
| Вафоти |
21-октябр 1987-йил (67 ёшда) Бузулук, Оренбург вилояти | ||||
| Фуқаролиги |
| ||||
| Қўшин турлари | Танк қўшинлари | ||||
| Хизматдаги йиллари | 1939-1946-йиллар | ||||
| Унвони |
| ||||
| Қўмондонлик қилган | Танк взводи | ||||
| Жанг/уруш | Иккинчи жаҳон уруши | ||||
| Мукофотлари |
| ||||
Ҳаёти
1919-йил 24-октябрда Бузулукда (Оренбург вилояти) ишч иоиласида туғилган. Оилада энг кичиги, олтинчи фарзанд бўлган. Ўрта мактабни тугатган. Шогирд, кейин Киров механика заводида механик бўлиб ишлаган. 1939-йилда Новоорский тумани ҳарбий комиссарияти томанидан Қизил Армия сафига чақирилган. 1941-йил октябрдан Ғалаба кунига қадар фронтда жанг қилган. 1944-йилда Пушкин танк мактабини тугатган (Рибинск)[1].
Карелия, 1-Украина, 1-Беларус фронтларида жанг қилган. Украинани, Полшани озод қилган, Ғарбий Бугни, Вислани, Одерни дарёсини кечиб ўтган. Ковел, Любомл, Радзйн-Подляски, Пулави (Пулавск плацдарми), Лукув, Седлце, Зволен, Радом, Лодз, Томашув-Мазовецкий, Познан, Жеркув, Срем, Гродзиск, Чемпиń, Волштин, Бабимост, Мüнчеберг ва Фридриҳсфелд шаҳарларини озод қилишда иштирок этган. Ярадор бўлган. Кустрин ҳудудидаги плацдармни сақлаб қолиш ва кенгайтириш операциясида (1945-йил феврал — март), Император канселярасини ва Рейхстагга ҳужумда қатнашган. 1945-йилда Ғалабани Берлин марказида кутиб олган[2].
1941-йил 13-октябрдан, 1943-йил 15-февралгача разведкачи бўлган. 1944-йил март-апрел ойлари оралиғида Проскуровск-Черновиц ҳужум операциясида (13-армия таркибида) қатнашган.
1945йил 16-апрелдан 19-апрелгача, 8 та танк (учта Пантер, битта Тигер ва тўртта Панзер ИВ), 3 та ўзиюрар орудия, 3 та танкга қарши орудия, 125 та душман аскарлари ва офицерларини йўқ қилган. 1945-йил 16-апрелда Вербиг чорраҳаси яқинида Шарқий Пруссия темир йўлида, Зеэлов шаҳридан шимолда, Гниломёдовга немис қўшинлари йўлини кесиб қўйиш ва колоннасини йўқ қилиш вазифаси юкланади. Танк взводи душман томон ҳаракатланади. Оловли ҳужумидан колоннадаги транспорт воситалари ёниб ва улардаги душман аскарлари Совет танкчилари ўти остида қолади. Взводини мудофааланаётган душманнинг қанотига олиб чиқади ва пулемёт ва пушкалардан ўт очиб, учта Пантер, битта Тигер танкини ва 35 та „Фаустчиларни“ йўқ қилади. 1945-йил 18-апрелда Зеэлов шаҳридан 10 км шимоли-ғарбда жойлашган Вулкув қишлоғида душман танкларининг қарши ҳужумини қайтариб, 4 та Панзер ИВ танкини яксон қилади. Хаусзеэ кўли шимолида жойлашган 58,7 баландликдаги тезкор ҳужумда учта танкга қарши орудия ва 30 га яқин душман аскарини йўқ қилади. Шу жангда, снаруядни тўғри келиб тегишидан жанговар машинаси ёниб кетади, ўзи яраланади. Оловни ўчириб, машинасини панага олиб ўтади[3].
СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1945-йил 31-майдаги фармони билан „Фронтда немис-фашист босқинчиларига қарши курашда қўмондонликнинг жанговар топшириқларни намунали бажарганлиги, кўрсатган жасорати ва қаҳрамонлиги учун“, Иван Гниломёдов Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.
Урушдан кейин бир муддат Тошкентда яшади, кейин Бузулукда ишлаган, ҳарбий-ватанпарварлик ишларини олиб борди. 1987-йил 21-октябрда вафот этган.
Манбалар
- ↑ Герои Совецкого Союза: Краткий биографический словар / Пред. ред. коллегии И. Н. Шкадов. — М.: Воэниздат, 1987. — Т. 1 /Абаэв — Любичев/. — 911 с. — 100 000 экз. — ИСБН оц., Рег. № в РКП 87-95382.
- ↑ бузулук-победа.народ.ру. „Иван Андреевич Гниломёдов“.
- ↑ wар-ҳероэс.уз. „ГНИЛОМЙОДОВ ИВАН АНДРЕЭВИCҲ“.
- 24-oktyabrda tugʻilganlar
- 1919-yilda tugʻilganlar
- 1987-yilda vafot etganlar
- 21-oktyabrda vafot etganlar
- Katta leytenantlar (SSSR)
- Sovet Ittifoqi Qahramonlari
- Lenin ordeni sohiblari
- Qizil Yulduz ordeni sohiblari
- Qizil Bayroq ordeni sohiblari
- 1-darajali Vatan urushi ordeni sovrindorlari
- Vatan urushi 2-darajali ordeni sohiblari
- Vatan urushi ordeni sohiblari
- „1941-1945-yillardagi Ulugʻ Vatan urushida Germaniya ustidan qozonilgan gʻalaba uchun“ medali sohiblari
- Berlinni ozod qilganlik uchun medali sohiblari
- Varshavani ozod qilganlik uchun medali sohiblari