Иван Александрович Гончаров [1812.6(18).6, Симбирск- 1891.15(27).9, Петербург] — рус ёзувчиси. Петербург ФА мухбир аъзоси (1860). Москва университетини тугатган (1834). Реалистик проза устаси. Дастлаб романтик шеърлар, қиссалар ёзган. „Паллада кемаси“ очерклар туркуми (1855—57)да Осиё ва Европа халқларининг турмуши, ахлоқи ва руҳияти акс этган. „Оддий воқеа“ (1847), „Жарлик“ (1869) романлари ХИХ аср танқидий реализмининг энг яхши намуналаридир. Уларда 40—60-йиллардаги рус воқелиги ва даврнинг ҳаётий тавсифлари аниқ, тасвирланган. „Обломов“ (1859) романида крепостнойлик муносабатлари маҳсули бўлган „обломовчилик“ дангасалик, қолоқлик рамзи эканлигини, унинг чуқур ижтимоий ва реалистик моҳиятини очиб берди. „Замон зайли“ романи ўзбек тилида нашр қилинган (1984).

Иван Гончаров

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар