Ivan Krilov
Иван Андреевич Крилов (русча: Ива́н Андре́евич Крыло́в; 1769-йил 13-феврал – 1844-йил 21-ноябр) – рус ёзувчиси, масалчи[1]. „Почта духов“ (1789), „Зрител“ (1792) журналларини нашр эттирган. 1786—1788-йилларда пойтахт дворянларининг ахлоқий бузуқлигини фош этувчи комедия („Ғазабнок оила“, „Тўполончилар“, "Қизларга сабоқ ва бошқалар), трагедия („Клеопатра“, „Филомела“), комик опералар („Баҳодир Иля“, 1870) ёзган. Ҳукуматга қарши ёзилган „Трумф“ („Чимчилаш“) трагедияси (1799–1800) қўлёзма ҳолида тарқатилган. „Қалб“ қиссаси (1792) да подшолик тузуми ва Екатерина ИИнинг ясама либерализми устидан кулади. 1809—1843-йилларда 200 дан оптиқ масаллар ёзган. Биринчи „Масаллар“ китоби 1809-йил нашр қилинган. Уларда ижтимоий иллатлар фош этилган, зулм ва зўрлик қораланган („Бўри билан қўзичоқ“, „Ҳайвонлар ўлати“, „Бўрилар ва овчилар“, „Деҳқонлар ва дарё“ ва бошқалар), вазирликларнинг қайта ташкил этилиши („Квартет“), Аракчеевнинг золимлиги танқид қилинган („Балиқлар рақси“). 1812-йилдаги Франсия-Россия уруши йилларида ёзган „Мушук ва ошпаз“, „Итхонага кириб қолган бўри“, „Қарға ва товуқ“, „Мушук ва Чуртан балиқ“ ва бошқа масалларида ватанпарварлик ғоялари илгари сурилган. Асарларида софдил ва меҳнацевар кишилар улуғланган, дангаса, қўрқоқ, иккиюзламачилар танқид қилинган. Масаллари демократик руҳ билан суғорилган. Сатираси кучли, тили ўткир ва таъсирчан. Асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.
| Иван Крилов | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Иван Андреевич Крилов 13-феврал 1769-йил |
| Вафоти |
21-ноябр 1844-йил (75 ёшда) Санкт-Петербург, Россия империяси |
| Фуқаролиги |
|
| Фаолият йиллари | 1786–1843 |
Манбалар
- ↑ Жанко Лаврин. Гогол. Ҳаскелл Ҳоусе Публишерс, 1973. 6-бет.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Иван Криловга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ёзувчи, шоир ёки драматургга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
- 13-fevralda tugʻilganlar
- 1769-yilda tugʻilganlar
- 1844-yilda vafot etganlar
- 21-noyabrda vafot etganlar
- Adiblar haqidagi chala maqolalar
- Moskvada tugʻilganlar
- Rossiyalik yozuvchilar
- Rossiya imperiyasi kishilari
- Rossiya imperiyasida tugʻilganlar
- Rossiya Imperiyasida vafot etganlar
- Rossiya imperiyasi yozuvchilari
- Alifbo boʻyicha yozuvchilar