Ivan Kruzenshtern
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Иван Фёдорович Крузенштерн (1770.8.11, Хагуди, Эстония — 1846.12.8, Таллин) — рус денгизчиси, адмирал (1842), Петербург ФАнинг фахрий аъзоси (1806). 1802-йил дунё айлана биринчи рус экспедициясига (1803—06) бошлиқ қилиб тайинланган. Экспедиция таркибидаги "Надежда" (командири Крузенштерн) ва "Нева" (командири Ю. Лисянский) кемалари 1803-йил 7 августда Кронштадтдан чиқиб, 1804-йил мартда Горн бурнини айланиб ўтгач, Ганайи оролларигача бирга сўздилар. Бу ердан "Нева" Новоархангелск томон, "Вадежда" эса Камчаткага, сўнг Японияга кетди. 1806-йил экспедиция Ҳинд ва Атлантика океанлари орқали Кронштадтга қайтиб келди. Саёхат даврида биринчи марта кенг миқёсда океанография ва метеорологияга оид тадқиқот ишлари ўтказилди. Крузенштерн Курил о.ларининг бир қисми, Сахалин ва Камчатка соҳиллари, Япониянинг айрим ороллари табиатини ўрганди. Крузенштерн саёҳат тафеилотларини, океанология ва этнография соҳасидаги тадқиқот ватижаларини 3 жилдли "Надежда" ва "Нева" кемаларида 1803, 1804, 1805 ва 1806-йиллардаги дунё бўйлаб саёҳат" (1909—12, 2-нашри, 1950) асарида баён қилган. Крузенштерн 1823—26 йилларда 2 жилдли "Жанубий денгиз атласи" асарини нашрдан чиқарди. Крузенштерн номигаТинч океандаги бир неча географик объектлар (бўғоз, орол, тоғ ва бошқалар) қўйилган.
Адабиёт
- Невский В.В., Первое путешествие россиян вокруг света, М., 1951.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |