Ivan Kudryashov
Иван Алексеевич Кудряшов (1896-йил 2-октябр, Калуга, Россия империяси – 1972-йил 30-август, Москва, СССР) – рус авангард рассоми, Казимир Малевичнинг шогирди[1].
| Иван Кудряшов | |
|---|---|
| Таваллуди |
1896-йил 2-октябр Калуга,
Россия империяси |
| Вафоти |
1972-йил 30-август (75-ёш) |
| Фуқаролиги | совет |
| Таълими | Москва рассомлик, ҳайкалтарошлик ва архитектура институти |
| Касби | рассом, дизайнер, ўқтувчи |
Ҳаёти
Унинг отаси Константин Сиолковский устахонасида ракеталар ва авиация воситаларининг ёғоч моделларини ясаган.
Москвадаги Якиманский шаҳар мактабини тугатгандан сўнг, Иван Кудряшов 1911-йилда Строганов номидаги рассомлик ва санъат мактабига ўқишга кирган.
1912—1917-йилларда Москва рассомчилик, ҳайкалтарошлик ва архитектура институтида (Николай Касаткин ва Павел Кузнецовларнинг шогирди) таҳсил олган. 1917-йилда у ўзининг дастлабки Часи, Движение, Гермес и Дионис каби санъат асарларини яратган.
1919-йилда у Казимир Малевич билан Вторих Государственних Свободних санъат институтида ўқиган[2].
1919-йилда халқ комиссарлиги томонидан Оренбургга давлат санъат мактабларининг филиалини ташкил қилиш учун юборилган. Малевич иштирокида у Оренбургда Утвердители нового искусства рассомлар уюшмасининг бўлимини ташкил этган ва унга раҳбарлик қилган. У Оренбург шаҳар театри учун дизайн эскизларини чизиб берган. Ушбу чизма реал ҳаётда супрематизм усулидан фойдаланишнинг энг мукаммал мисолларидан бири эди[3].
1921-йилда Москвага қайтгач, у ўз асарларини кўплаб кўргазмаларда намойиш этган.
1925-йилда у Обшества станковистов бадиий аъзоси бўлган. Ушбу бирлашманинг кўргазмаларида Кудряшовнинг Конструкции прямолинейного движения (1923—1925), Конструкции криволинейного движения (1924—1925), Пространственная живопис (1925—1926), Динамика в пространстве (1925—1926), Рождение планети (1927—1928) номли санъат асарлари тақдим этилган.
1937—1939-йилларда рассомлар ва дизайнерлар малакасини оширишда кўмаклашиш учун институтида дарс берган.
1939-йилда расмиятчилик учун Москва Рассомлар уюшмасидан чиқариб юборилган.
Урушдан кейинги йилларда у график дизайнер бўлиб ишлаган[3].
Рассомнинг умр бўйи давомидаги ягона шахсий кўргазмаси 1970-йилда Парижда бўлиб ўтган. Иван Кудряшовнинг асарлари Ню-Ёркдаги гуруҳ кўргазмалари доирасида Соломон Р. Гуггенхайм музейида (1977-йил, 1992-йил) ва Манҳаттандаги санъат музейларида (1986-йил, 2006-йил) намойиш этилган[2].
Иван Алексеэвич Кудряшовнинг асарлари ҳозирги кунда Москва Давлат галереясида,Қорақалпоғистон давлат санъат музейида[4](Ўзбекистон), Салоникидаги (Греция) ва бошқа шахсий галареяларда сақланади.
Хотини – Тимофеэва Надежда Константиновна (1900-1973) ҳам рассом бўлган[1].
У рафиқаси билан Москвадаги Донское қабристонига дафн этилган.