Иван Петрович Кулибин [1735, 10(21).4. — Нижний Новгород — 1818.30. 7(11.8)] — ўзи мустақил ўқиб ўрганган рус механиги. 1764—67 йилларда мурак-каб механизмлардан тузилган тухумси-мон соат ясаб, 1769-йилда Екатерива ИИ га инъом қилган. Екатерива ИИ К.ни Петербург Фанлар академияси механиқа устахонасига бошлиқ қилиб тайинлаган. К. янги ти-зимли қурилмани қўллаб, чўнтак соати ясаган; бу соат секунд, минут, соатни кўрсатишдан ташқари, йил фаеллари, ой, ҳафта кунлари ва Ойнинг қайси фазада эканлигини қам билдирган. К. минора соатлари ва митти соатлар ҳам яратган. Оптик асбобларнинг шишаларини силликлаш усулини такомиллаштирди. Нева дарёсига қуриладиган бир аркли, 298 м пролётли кўприк моделининг лойиҳасини ишлаб чиқси ва қурди. Шунингдек, "сув ўтказгич" лойиҳасини тузди. 1779-йилда ясаган кучли фовар (прожектор) устахона, кема ва маякларда қўлланди. К. 1791-йилда ўзиюрар аранача (сомокат), 1793-йилда винтли механизмлар ёрдамида ишлайдиган лифт, 1794-йилда шартли белгиларни узоқ масофага ўзатувчи оптик телеграф яратди. К. ўзи ихтиро қилган асбоб ва қурилмаларини лойҳалаш жараёнида чизма ва расмлардан кенг фойдаланган. К. 1801-йилда Академиядан кетиб, Нижний Новгородга келди. Бу ерда кемаларнинг дарё оқимига қарши ҳаракатлантириш усулини ишлаб чиқди. 1804-йилда "водоход" ясади. К. умрининг охирги йилларини мухтожликда ўтказган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил