Ivan Manzhura
| Иван Манзҳура | |
|---|---|
|
| |
| Асл исми | Іван Іванович Манжура |
| Таваллуди |
1851-йил 1-ноябр |
| Вафоти |
1893-йил 15-май Екатеренослав |
| Ижод қилган тиллари | украин тили |
| Фуқаролиги |
|
Иван Иванович Манжура (1851 - 1893) - украиналик шоир, ёзувчи, фолклоршунос, этнограф, журналист, лексикограф, тарихчи, социолог, рус ва немис тилларидан украин тилига таржимон; тилшунос Александр Афанасевич Потебнанинг жияни.
Биографияси
Иван Манжура 1851-йил 20-октябр (1-ноябр) куни Харков шаҳрида кичик амалдор оиласида дунёга келган. У Харков ветеринария институтида та’лим олган, бироқ у ердан четлаштирилган[1][2].
Манжура Украина фолклорига катта қизиқиш билдирган ва Украина бўйлаб қилган саёҳатларида кўплаб халқ оғзаки ижоди намуналарини ёзиб олган. Шу сабабли, Харков олимлари Н. Ф. Сумцов ва А. А. Потебня Манжурага э’тибор қаратишган бўлиб, уларнинг кўмагида у ўз асарларини нашр этишни бошлаган[1].

Манжура адабиёт майдонига илк бор "Иван Каличка" тахаллуси билан (укр. Іван Калічка) қадам қўйиб, украин халқ эртакларини бадиий қайта ишлаш орқали чиқиш қилди. Унинг бу асарлари 1885 ва 1886-йилларда Екатеринославда алоҳида китоблар шаклида нашр этилди. Иван Иванович Манжуранинг кўплаб фолклор ёзувларидан кейинчалик М. П. Драгоманов ўзининг "Кичик рус ривоятлари тўплами" асарида фойдаланди[1].
И. Манжуранинг "Степови думı та спıви" номли асл лирик асарлар тўплами 1889-йилда Россия империясининг пойтахти Санкт-Петербургда А. А. Потебнянıнг таҳрири остида нашр этилган[1][3].
И. И. Манжуранинг кўплаб ше’рларида халқнинг оғир меҳнатли ҳаёти акс эттирилган. ЭСБЕга кўра, уларнинг мазмунида шоирнинг ўзи бошидан кечирган уйсизлик, дарбадарлик, камбағаллик ва хасталик билан ўтган ҳаёти ҳам ўз аксини топган[1][2]. Манжура ше’рияти демократик кайфиятлар билан йўғрилган бўлиб, Тарас Шевченко ва Николай Алексеэвич Некрасовнинг кучли та’сири остида ривожланган; Манжура ўз асарларида украин халқ ше’риятининг образли ифодаларидан кенг фойдаланган[1].
Иван Иванович Манжура 1893-йил 3 (15)-майда Екатеринослав шаҳрида вафот этиб, Севастопол қабристонига дафн этилган.