Иван Нагаев (1990-йил 3-июлда туғилган) – ўзбекистонлик собиқ профессионал футболчи, ҳужумчи позициясида ўйнаган.

Иван Нагаев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Иван Нагаев
Таваллуд санаси 1990-йил 3-июл (1990-07-03) (36 ёш)
Таваллуд жойи Бекобод, Ўзбекистон ССР
Бўйи 182 м (597 фт 1 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳужумчи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2008—2009 Металлург 9 (2)
2009—2010 Навбаҳор 17 (1)
2011 Бунёдкор 1 (0)
2011 →  Металлург 12 (1)
2011—2012 Динамо 34 (13)
2013—2016 Локомотив 45 (17)
2015—2016 →  Қадсия СC 1 (0)
2017 Нурафшон 29 (10)
2018 Ордабасй 15 (3)
2018 Қизилқум 12 (5)
2019 Нурафшон 11 (2)
2019—2020 Сўғдиёна 15 (1)
2021—2022 Металлург 18 (2)
2022 Локомотив 8 (0)
Миллий терма жамоа
2009 Ўзбекистон У20 5 (1)
2012—2019 Ўзбекистон 18 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

2011-йилнинг 24-февралида Иван 2011-йилги мавсум учун „Бунёдкор“ футболчиси сифатида расман эълон қилинган[1]. 2011-йилги мавсум учун Бунёдкор клуби томонидан Бекободнинг „Металлург“ клубига ижарага берилган ва мавсумнинг иккинчи ярмида Самарқанднинг „Динамо“ клубида ўйнаган[2].

2012-йилги мавсумда Иван „Динамо“ сафида 22 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урган. 2012-йилнинг 13-декабр куни Тошкентнинг „Локомотив“ клубига ўтган. 2013-йилги мавсумда „Локомотив“ жамоасида ўйнаб, клубнинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида 3-ўринни эгаллаган. 2015-йилнинг январ ойида у Қувайтнинг „Ал-Қадисия“ клубига олти ойлик муддатга ижара асосида ўтган[3] 2017-йилда эса „Бухоро“ билан икки йиллик шартнома имзолаган[4][5][6]. 2018-йилги мавсум олдидан Қозоғистоннинг „Ордабаси“ клубига ўтган[7]. Шу йилнинг ёзида „Қизилқум“ жамоаси сафига қайтган[8]. 2019-йилги мавсум ёзги қисмида Жиззахнинг „Сўғдиёна“ клубига ўтган[9]. 2021-йилги мавсумда собиқ жамоаси „Металлург“ жамоаси билан шартнома имзолаган[10][11]. 2023-йилги мавсум бошида фаолиятини якунлаган.

Халқаро ўйинлар

Нагаев 2009-йили Мисрда бўлиб ўтган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичида Ўзбекистон терма жамоаси сафида тўп сурган. У Англияга қарши ўйинда битта гол урган ва якунда ўйин 1:1 ҳисобида дуранг якунланган. 2010—2011-йилларда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида ўйнаган. 2012—2019-йилларда Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган.

Ютуқлари

Манбалар

  1. ↑ Пҳото: ФC Бунёдкор’с неw плаерс пресентатион фор Сеасон 2011 (Wайбаcк Мачине сайтида 7 Оcтобер 2011 санасида архивланган) 24 Фебруарй 2011.
  2. ↑ Пҳото: ФC Бунёдкор’с неw плаерс пресентатион фор Сеасон 2011 (Wайбаcк Мачине сайтида 7 Оcтобер 2011 санасида архивланган) 24 Фебруарй 2011.
  3. ↑ „Иван Нагаев "Ал Қодсия"га ижарага берилди“. 2023-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-май.
  4. ↑ Иван Нагаэв на правах аренди перешел в кувейцкий „Ал Кадисия“ (2): Яндекс. Новости
  5. ↑ „Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси расмий веб-сайти“. 2015-йил 16-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 28-январ.
  6. ↑ „Саломов ва Нагаев "Бухоро"да“. 2023-йил 5-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-май.
  7. ↑ „Иван Нагаев Қозоғистон клубига ўтди“. 2023-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-май.
  8. ↑ „Расман: "Қизилқум" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади“. 2023-йил 5-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-май.
  9. ↑ „Расмий хабар: "Сўғдиёна" уч футболчи билан шартнома тузди“. 2023-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-май.
  10. ↑ „"Металлург" жамоаси янги футболчиларни таништирди“. 2023-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-май.
  11. ↑ „Иван Нагаев "Локомотив"га қайтди“. 2023-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-май.

Ҳаволалар